Самарқандда таъмагирликда айбланган милициячилар ҳибсга олинди

Самарқанд вилоятида икки нафар милиция ходими ҳибсга олинган. Пахтачи тумани ички ишлар бӯлимининг бу икки нафар терговчиси пора олиш ва таъмагирликда айбланмоқда. Бу ҳақда Ӯзбекистондаги 12news.uz. ва яна бир неча вебсайтда хабар берилган.

Қӯшнилар орасида келиб чиққан жанжал натижасида улардан бири иккинчисига жароҳат етказган.

12news.uz. вебсайтида ёзилишича, терговчилар аввалбошда қӯшнисига жароҳат етказган кишига унга нисбатан қотилликка доир иш қӯзғатишларини айтишган. Ва ундан ишни бости-бости қилиш учун 24 миллион ӯзбек сӯми олишган. Бу борада Каттақӯрғон шаҳар прокурори Эркин Шарипов билдирган.

Унинг айтишича терговчилар шунингдек жанжалга гувоҳ бӯлиб қолган қӯшнилардан 13 миллион сӯм олишган. Терговчилар гувоҳларни "сизларга нисбатан ҳам жиноий иш очамиз", дея чӯчитишган.

Прокурор Эркин Шариповнинг билдиришича, терговчилар қӯрқитиш йӯли билан айбланаётган шахснинг отасига тегишли «Нексия» автомашинасига эга бӯлиб олишган.

Прокурор айнан айбланувчининг отаси терговчиларнинг ӯзлари қонунни бузаётганлари борасида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этгани ва шундан сӯнг милиция ходимларига нисбатан жиноий иш очилганини айтган.

«Ҳибсга олинган терговчиларга нисбатан жиноий иш очилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда», деган Эркин Шарипов.

Маҳаллий таҳлилчиларнинг айтишларича, Ӯзбекистонда милиция ходимларининг пора олишлари ва таъмагирликлари тез-тез учрайдиган ҳолга айланиб бормоқда. Кӯп ҳолларда қӯрқув натижасида пора берган одамлар бу борада ҳеч кимга оғиз очишмайди. Чунки кейинчалик уларнинг ӯзлари ё яқинлари милиция томонидан тазйиққа учрашлари мумкинлигидан хавотирланишади.

«Пахтачидаги ҳодисада икки қӯшни орасидаги жанжалда бири билиб-билмай иккинчисига тан жароҳати етказган бӯлиши мумкин. Лекин умуман ҳеч бир айбсиз одамларни милиция ходимлари айблашлари, қаматиб юбориш билан қӯрқитиб, таъмагирлик қилиш ҳоллари оз эмас», дейди жиззахлик фермерлардан бири.

Унинг айтишича куппа-кундузи қилинадиган зӯравонлик ва чӯнтак шилишларни таъмагир милиция ходимларининг раҳбарлари билишса-да, кӯпинча билмасликка олишади.

Your contact details
Disclaimer