Би-би-си меҳмони шоира Шамсияга савол беринг

Шоира ва журналист Шамсия Худойназарова Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида туғилган.

1998 йил Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини битирган.

Журналистик фаолиятини Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг радиосида бошлаган.

2013 йилгача "Ёшлар" радиоканалининг "Маънавият" таҳририятида ишлаган.

Шоира Шамсиянинг бир неча шеърий китоблари нашр қилинган.

Шамсия "Маҳбуб куйлар" китобида ўзига хос ижодий экспериментга қўл урган: китобда шоиранинг 10 дан ортиқ шеърий шаклдаги ижоди маҳсулотлари жамланган.

Шоира бахшиёна усулдаги, ҳажвий йўналишдаги шеърлар, сонет билан бирга ғазал, туюқ, рубоий, чистон, мухаммас ва муассас услубларида ўзини синаб кўришга аҳд қилганини айтади.

Бир неча йил олдин Шамсия журналист сифатида Абдулла Қодирий, Чўлпон ва Фитратлар ҳақида радиоэшиттириш тайёрламоқчи бўлганида, “Ёшлар” радиоканали Маънавият бўлими раҳбарининг "булар ҳақида эшиттириш тайёрлаш мумкин эмас” деган гапидан изтиробга тушганини айтган.

Шоира ва журналист Шамсияга саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини жума кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас