Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Каримов Исломга юзланмоқдами?

1 октябр куни Тошкент марказида уч минг кишига мўлжалланган "Минор" масжидини очиб берган Президент Ислом Каримов Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан намозхонларни янги масжидга келиб, намоз ўқишга даъват қилган.

Ислом ва мусулмонларга нисбатан қаттиққўллиги билан ном чиқарган Ўзбекистон раҳбари Тошкентдаги янги масжид қурилишининг бош ҳомийси ва бир маънода меъмори ҳам бўлган.

Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Президент Каримовни мамлакатдаги юзлаб масжидларни ёпиб қўйгани ва минглаб мусулмонларни қамоққа ташлагани учун танқид қилишади.

Хўш, "Минор" масжидининг қурилиши ва жаноб Каримовнинг мусулмонларга қаратилган илиқ сўзлари унинг Исломга нисбатан мавқеъи ўзгараётганини англатадими?.

Би-би-си Истанбулдан ўзбек мухолифати фаоли ва islomshuro.com веб саҳифаси асосчиси Намоз Нормўмин билан суҳбатлашган.