'Узоқ йўл азоби бир, Тошкент аэропорти азоби бир'

Канададаги Интернет нашри дунёдаги энг ёмон аэропортлар рўйхатини эълон қилган.

Йўловчилар иштирокида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Тошкент аэропорти энг ёмон беш аэропортдан бири деб топилган.

Ўзбекистон дарвозаси ҳисобланадиган Тошкент аэропортидаги аҳвол узоқ йиллардан буён йўловчиларни ғазаблантириб келади.

Мабодо икки йўловчи учоғи қўниб қолса, юзлаб меҳмонлар соатлаб навбатда кутиб қолишга мажбур бўладилар.

Йўловчиларнинг багажи чиқиши, паспорт текшируви узоқ вақтни олади.

Божхона ва хавфсизлик ходимларининг йўловчиларга қўпол муомаласи ҳам оддий ҳолатга айланган.

Ҳали ҳаётлигида Ўзбекистон Архитектор уюшмаси раҳбари Феруз Ашрафий Тошкент аэропорти меъмори ғоясининг асосий унсурларидан бири - автомобилда келган йўловчининг ҳеч бир қийинчиликсиз иккинчи қаватга кўтарилиб бориши эканини айтган.

Шўролар замонида такси ва шахсий автомобиллар авиайўловчини кузатиш залигача чиқиб бора олар эди.

Бироқ Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг хавфсизлик важи билан Тошкент аэропорти иккинчи қаватига кўтарилиш ва тушиш кўприги ёпиб қўйилди.

Ҳозирга келиб эса инсонлар 20, 30 килограммлик юкларини бир неча юз метрдан кўтариб келишга мажбурлар.

Тошкент аэропортида юзага келтирилган ушбу вазият меҳмонлар ва мезбонларни ғазаблантиришига қарамасдан, масъуллар бу муаммолар мавжудлигига эътибор қаратишни ҳам истамаганлар.

Хўш, шу кеча-кундузда Тошкент қўналғасида қандай ноқулайликларни кўриш мумкин?

Би-би-си ушбу саволни яқинда аэропорт хизматидан фойдаланган Ҳулкар Норқобиловага берди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ