UzWebiston: Тошкентлик рассом ишсизликдан ӯлимни афзал кӯрди

Ӯзбекистонлик таниқли рассом Дамир Уразаев ӯз жонига суиқасд қилган. У Тошкентдаги 16 қаватли бино томидан ӯзини пастга ташлаган. Бу ҳақда REGNUM Ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Мазкур агентлик мухбирига марҳум рассомнинг яқин таниши айтишича унинг ӯлимига ишсизлик сабаб бӯлган.

Марҳум рассомнинг билим ва малакаси бадиий билим юртлари ё касбий олийгоҳлар талабалари учун асқотиши мумкинлигини таъкидлар экан, Дамир Уразаевнинг таниши уни юқоридан бирон-бир ерга ишга олмаслик ҳақида буйруқ бӯлганлигини таъкидлаган.

«Ӯзбекистонда ӯта кучли ва қаттиққӯл ҳукумат мавжуд ва жамият мутега айланган. Инсоннинг бирон-бир ҳаракатида айб топилса, бунинг учун ӯта кичик нарса ҳам баҳона бӯлиши мумкин, ҳамма бараварига ундан юз ӯгиради. Айбланаётган инсон эса, бир ӯзи ёлғиз қолади, худди кимсасиз бӯшлиқка тушиб қолгандайин», деган, сӯзида давом этар экан марҳум рассомнинг таниши.

Дамир Уразаев 60 ёшга кирганди. У Ӯзбекистон Республикаси Бадиий академияси аъзоси, ЮНЕСКОнинг халқаро рассомлар федерацияси аъзоси эди. Марҳум «Жаҳон халқлари санъати» халқаро уюшмаси рассоми ҳам эди.

Дамир Уразаевнинг ҳеч қандай бир сиёсий фаолият билан шуғулланмаганлиги таъкидланади.

Бензин устидан муштлашувлар

“Восточный экспресс” ахборот сайти Бухорода бензинга навбатларда юзага келаётган жанжалларга эътибор қаратган фойдаланувчининг хатини чоп этган. Мазкур мактубни

anhor.uzвебсайти тӯлалигича берган.

Хат «Ассалому алайкум! Бир долзарб масалага эътиборингизни қаратишни истардим! Навбатлар, шовқин-сурон ва ҳ.к. Автобусда институтга кетяпман, кап-катта одамлар муштлашаётганини кўриб қолдим. Участковойга ( яъни минтақа милиция нозирига – таҳ.) қўнғироқ қилдим. Банд. 102 рақамига ( яъни милицияга- таҳ.) қўнғироқ қилдим. Учинчи мартада тушдим, ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида, масжид ёнидаги муштлашув ҳақида хабар бердим».

Шундан сӯнг муаллиф бу хатни ёзишга ӯзини нима ундаганини изоҳлайди:

« Баъзи одамлар менга нега 102 га қўнғироқ қилганимни, бу ўша муштлашаётган одамларнинг муаммоси эканини айтишади. Йўқ, бу жамиятнинг муаммоси, чунки бу муштлашаётган одамлар кимнингдир отаси, ака-укаси, эри, ўғли, невараси, куёви бўлиши мумкин.

Бухороликлар, келинг, дўст бўлиб яшайлик! Ёнилғи жанжал қилишга арзимайдиган нарса. Ўз бўйнингизга қандай гуноҳ олаётганингиз ҳақида бир ўйланг, бунинг устига қуриб битказилмаган масжид ҳудудида жанжаллашяпсиз. Ахир биз муқаддас Бухоро шаҳрида яшаяпмиз! Ўзингизнинг ғаразли мақсадингиз йўлида бошқаларнинг кўнглини оғритишни тўхтатинг!

Ёнилғи қуйиш шохобчаларини шаҳарнинг тинч ҳудудларидан ташқарига олиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди. Баъзида автомобиллар сигналлари уйқумизни тонгги соат 05:00 да безовта қилади.

Ҳурмат билан, М. Цуканов (Бухоро муҳандислик-техника институти ўқитувчиси)».

Афсуски, ҳудудларда чироқ ва газ ўчирилишлари каби бензинга навбат ҳам одатий ҳолга айланганини бунга қўшимча қилиш мумкин, холос, дейилади вебсайтдаги мақолада.

Шубҳасиз, фуқароларни ҳар қандай ҳаётий вазиятларда ўзини муносиб тутишга чақириш мумкин ва керак. Агар масъул тузилмалар истеъмолчиларга бензинни узлуксиз етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини тўлақонли бажаришса, унда юқорида баён этилган воқеаларга олиб келувчи сабаблар ҳам ўз-ўзидан йўқолади, деб тугалланади anhor.uzдаги мақола.

Кузатувчилар Ӯзбекистондаги аксарият одамларнинг ёнилғи танқислиги муаммосини ҳал қилишни сӯраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилишдан кӯра бир-бирлари билан жанжаллалиш ҳисобига машина бакларини тӯлғазишга интилишларини таъкидлашади.

Бензин тақчиллиги эса, фақат Бухорода эмас, Ӯзбекистоннинг бошқа шаҳарларида, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам тез-тез кузатиладиган ҳолга айланиб қолган.

Лӯлилар ишлашса, муаммо ҳал бӯладими?

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида халқ орасида «Лўли маҳалла» номи билан танилган мавзе аҳолисини ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда, дея хабар беради Kun.uz “Подробно.uz.”веб-сайтига таянган ҳолда.

Вебсайт бу мавзеда асосан лўлилар истиқомат қилишини, улар тиланчилик, майда ўғрилик ва бошқа фаолият билан кун кўришларини ёзади.

Бектемир тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг маълум қилишича, бу маҳалладаги лўлиларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича ишлар бир неча йилдан бери давом этмоқда. Туман маъмурияти вакиллари лўли болаларнинг таълим муассасаларига қатнашини назорат қилиб туришибди, катта ёшли лўлиларни эса паспортлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда ва уларнинг қонуний ишга жойлашишларига кўмак берилмоқда.

Маҳалланинг меҳнатга яроқли аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида туманда шиша цехи ишга туширилгани, у ерда асосан «Лўли маҳалла» аҳолиси меҳнат қилаётгани қайд қилинган.

Туман ҳокимининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда маҳалланинг барча болалари мактаб, лицей ва коллежларга қатнамоқда, маҳалланинг беш нафар вакили Давлат консерваториясида таълим олмоқда.

Хабарда сўнгги йилларда олиб борилган ишлар самараси ўлароқ туманда жиноятчилик даражаси ҳам пасайгани таъкидланган.

Айни бир пайтда Собиқ Шӯролар даврида кӯчманчи лӯлилар ӯтроқ ҳаёт тарзига ӯргатилгани маълум. У пайтларӮзбекистоннинг турли вилоятларида, жумладан, Тошкент, Фарғона вилоятларида лӯлилар ишлайдиган колхозлар ташкил этилган. Лӯлилар завод ва фабрикаларда, қурилишларда ишлашган. Ҳозирда ҳам лӯлилар орасида тадбиркорлар, санъаткорлар бор.

Ҳозирда Ӯзбекистонда яшаётган, ӯзларини мугатлар ҳам деб атайдиган лӯлиларнинг аниқ сони ҳақида маълумот топиш мушкул. Лекин таҳлилчилар уларнинг сони бир неча ӯн минг нафардан ортиқлигини айтишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз:+44 7858 860002