Солижон Абдураҳмоновга нуфузли мукофот тақдим этилди

2008 йилдан буён қамоқда сақланаётган ўзбекистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов бу йилги Йоханн-Филипп Палм мукофотига сазовор кўрилганди ва куни кеча бу мукофот унинг номидан Олмониянинг Шондорф шаҳридаги маросимда ўзбекистонлик ҳамкасби тарафидан қабул қилиб олинди.

Солижон Абдураҳмонов Uznews.net ахборот хизмати журналисти бўлиб ишлаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан шуғулланган.

У 2008 йили Нукус шаҳрида йирик миқдорда гиёҳванд модда сақлаганлик ва тарқатганликда айбланиб, қўлга олинган ва кейинчалик 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Солижон Абдураҳмоновга нисбатан айбловлар уйдирма ва журналистлик фаолияти учун жазо тариқасида сохталаштирилгандир.

Би-би-си ушбу мукофотни унинг номидан қабул қилиб олган журналист Қудрат Бобожон билан суҳбатлашиб, совринни айнан Солижон Абдураҳмоновга қайси асосда беришга қарор қилинганини сўради.

Қудрат Бобожонга кўра, Палм мукофоти Солижон Абдураҳмоновга "жорий режимдан сўз эркинлиги учун жабр кўрган" журналист сифатида берилган.

Жамғарма кенгаши аъзолари мукофот пулидан ҳам иборат ушбу совринни Солижон Абдураҳмоновга етказилишига умид қилишларини билдиришган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer