"Арзим президентга етиб борса, аҳвол яхши томонга ўзгаради"

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентда амал қилувчи Инсон ҳуқуқлари алянси ҳабар қилишича, Ўзбекистон фуқароси Раҳбархон Одилова Президент қароргоҳи олдида норозилик акциясини ўтказади.

Онахон ўзи ва қизларининг ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишини мамлакат раҳбаридан талаб қилмоқчи.

73 ёшли Раҳбархон Одилова ва ҳуқуқ фаоли Елена Урлаевага иқтибосан олдин хабар қилинганидек, онахон ҳамда унинг Ирода ва Муҳайё исмли қизлари ўғирликда ноҳақ айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган. Одилова Муҳайёга нисбатан тергов жараёнида ва қамоқдалиги пайти қийноқлар қўлланилгани айтилган.

Одиловлар оиласи уй-жойи, шахсий фермер хўжалиги, прописка ва ишидан ажралган.

Айни пайтда оила таниш-билишларининг уйида яшаб келишга мажбур.

2010 йилда озодликка чиқарилган Одиловалар ўзларининг топталган ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишига ҳаракат қилиб келишади.

Бироқ оила Ўзбекистондаги тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳеч бир натижага эришмагач, фуқароларнинг ҳуқуқи таъминланишига масъул мамлакат президентига мурожаат қилишдан бошқа чораси қолмаганини айтмоқда.

Раҳбархон Одилова ўз норозилигини Ўзбекистон Конституцияси нишонланадиган 8 декабрда ўтказишини маълум қилади.

Би-би-си билан суҳбатда фарғоналик онахон Раҳимахон Одилова президентга ўзининг дардлари етиб борса, аҳвол албатта яхши томонга ўзгаришига умид қилаётганини айтди.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ