Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонун қанчалик ишлайди?

Яқинда беҳаё филмларнинг собиқ актрисасининг сурати "Ҳордиқ Плюс" газетасининг пайшанба сонида чоп этилди.

Кўнгил-очар газета томонида Америкалик собиқ порно-филм актрисаси бўлмиш Саша Грейнинг суратини чоп этилиши "УЗ24" вебсайтининг "Общественный Контрол" рукнининг Фаcебоок саҳифасида ва бошқа ижтимоий тармоқларда кенг баҳсларга сабаб бўлди.

Газета ҳақидаги баҳслар Ўзбек матбуотининг ва журналистларнинг савиясини савол остига қўйди. Бундан ташқари муаллифлик ҳуқуқи масаласини ҳам кўтарди.

"Ҳақиқатдан ҳам, бизнинг 'газеталаримиз' унинг ким эканлигидан асло хабарлари йўқ?)))) Афсус, бизда чоп этиладиган газеталар авторлик ҳуқуқи тўғрисида хабарлари йўқ, улар фақатгина Рус ОАВларидан кўчирмакашлик билан шуғулланадилар))) Минг афсус:)," деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси "Ника Аҳмедова".

"Мороз Петрович" никли фаолга кўра: "Мени билишимча, бир нарсани чоп қилишдан аввал, айниқса авторлик ҳуқиқи билан ҳимояланган нарсани, ушбу 'профессионал журналистлар' олдин қизнинг ким эканлигини текширишлари шарт эди. Айниқса, интернет асрида (улар ўзларини тағин журналист деб атайдилар). Кўриниб турганидек, бу ерда журналистикадан асар ҳам йўқ. Қолаверса, уни билганлар ҳам ёки билмаганлар ҳам, ким бўлишидан қатъий назар, - суратни оммага ҳавола қилишдан аввал, яхшилаб текшириб олишлари лозим эди..."

Унга жавобан "Вероника" никли фойдаланувчи шундай деб ёзади: "Бу ўз ишини яхши билмасликнинг натижаси. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу бизни кулишга мажбур қилди". "Аскар Заитов" айтишича: "Бу унчалик шов-шув эмас. Эсимда 9 май куни бизнинг нашрларимизнинг бири немис Тигер танкини суратини чоп этиб уруш ветеранларимизни табриклаган эди. Хуллас, комедия давом этмоқда)".

"ҳмм...Ўзбек газетларини ҳали ҳам ўқийдиганлар бор эканда?!" деб киноя қилади "Арсен Асатурян".

"Темур Умаров" изоҳига кўра: "Айтганча, бу яхши ПР реклама. Олдин бу газета хақида кам сонли ўқувчи билган бўлса (агар кимдир умуман билган бўлса), эндиликда бундай чиқишдан сўнг, нашр ўзига етарлик даражада эътибор жалб қилди. Балки, энди у кўпроқ сонда чиқишни бошлар. Бу эрда одамни бошқа нарса қизиқтиради, Обшественный Контролнинг муҳаррирлари Сашани қаердан танишар экан??)))"

"Эх, Саша)) сен тинчгина 'камтарона' ҳаёт кечираётган эдинг энди машҳуръ газетанинг бош саҳифасида чиққанингдан ҳам хабаринг йўқ бўлса керак)))," деб ҳазиллашади "Надежда Александровна".

"Кўринишдан, газета муҳаррирлари унинг ҳайратланарли санъатининг ҳақиқий ишқибозлари бўлишса керак:)," дейди "Мақсуд Юлдашев".

"Шунча кўп сонли ўзбекларнинг Саша Грейни жуда яхши таниши, уларнинг бўш вақтларини қандай ўтказишларини кўрсатиб турибди... Унинг суратини билмай чоп этиш уят эмас, балки уни расмдан таниб олиш шармандалик," деб ёзади "Жаҳонгир Каримов".

"Энди газетанинг тақдири қандай кечади?," деб сўрайди "Роман Кевҳаянтс".

"Бунинг учун кимдир жавобгарликка тортиладими?))," дейди "Равшан Абдуғаниeв".

UMS бренди кимга тегишли?

UMS бренди учун мебел фабрикасига патент берилган.

Ўзбекистон Интеллектуал мулк қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 21 октябрь куни «UMS» савдо белгиси учун патент берилган, деб ёзади Podrobno.uz.

1 декабрда эса UMS номи остида Россиянинг МТС ширкати билан қайта барпо этилган Universal Mobile Systems - UMS қўшма корхонаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатишни бошлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002