"Гулнора Каримовага алоқадор пуллар Ўзбекистонга қайтарилмасин!"

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти билан шуғулланувчи қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Швейцария ҳукуматига хат билан мурожаат қилиб, Гулнора Каримованинг яқин шерикларига тегишли бўлган ва Швейцарияда музлатиб қўйилган 1 миллиард долларга яқин пулларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтарилмаслигини сўраганлар.

Мактуб муаллифларига кўра, бу пулларни расмий Тошкентга қайтармасдан, ўзбек халқига нафи тегадиган ижтимоий лойиҳалар йўлида сарфлаш керак.

Швейцарияда Каримова хонимга яқин шахсларга тегишли экани ишонилган Такилант ва Свисдорн каби ширкатлар ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган ва Каримова хонимнинг ўзи ҳам тергов қилинмоқда.

Би-би-си мактубга имзо чеккан фаоллардан бири Умида Ниёзовадан мақсадларини изоҳлаб беришни сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002