Ӯзбек журналистлари қонун ижросига ишонмайдилар

Ӯзбек журналистлари Ӯзбекистонда қабул қилинган «шикоятчилар»ни таъқиб этишни таъқиқлаш борасидаги қонуннинг ижро этилишига ишонмасликларини изҳор этишди.

Мазкур қонунга мувофиқ жисмоний ё ҳуқуқий шахсларни танқид ёки ҳукумат мақомотларига расмий равишда мурожаат этганликлари учун тазйиққа оладиган, таъқиб этадиган амалдорлар жазоланади. Бу қилмишлари учун улар ҳатто 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

«Агар амалдаги воқеликдан кӯз юмилганда, шубҳасиз, бу тадбирлар анча таъсирли бӯлиши мумкин. Лекин Ӯзбекистонда мавжуд қонунларга риоя қилиш жараёни, афсуски, мансабдорларнинг анчадан буён ва муваффақиятли равишда қонуний чекловларни четлаб ӯтаётганликларини кӯрсатмоқда», дея ёзилади мустақил Узметроном порталида.

Нашрнинг кӯрсатишича, кейинги йигирма йил давомида назорат қилувчи ва текширувчи мақомотларнинг бизнес фаолиятига аралашувини чекловчи ва тартибга солувчи жуда кӯп ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, бу ҳужжатлар орасида давлат бошлиғи имзолаганлари ҳам борлиги таъкидланади.

«Лекин амалда аралашувлар (режадан ташқари текширувлар, бирон сигнал тушиши билан амалга ошириладиган текширишлар ва ҳоказо) камаймаган. Буни маҳаллий тадбиркорлар ҳам тасдиқлашади».

« Айнан шунинг учун ӯзбек тадбиркорлари яширин равишда иш олиб боришни маъқул кӯришади. Бу усул тез юлиб қолиш ва тезда бизнесни ёпишни талаб қилади. Айнан шунинг учун бу мамлакатда ҳеч ким гарчи ӯта фойдали бӯлса-да, узоқ муддатли лойиҳаларга сармоя киритишни истамайди», деб ёзилади мақолада.

Журналистларнинг хавотир бӯлишларича халқ эҳтиёжини бир пулга олмайдиган мансабдорлар янги қонун талабларига қарамай юзага келган вазиятдан усталик билан чиқа оладилар, дейилади regnum.ru вебсайтида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002