Ўзбек парламент сайловларида Либерал-демократик партия энг кўп овоз олди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон парламенти ва маҳаллий кенгашлар сайловларининг илк натижаларини эълон қилди.

Илк натижаларга биноан, 113та сайлов округида ўтказилган сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати саналмиш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 47 нафар депутат сайланган.

"Миллий тикланиш" Ўзбекистон демократик партиясидан - 28, Ўзбекистон халқ демократик партиясидан - 21, "Адолат" Ўзбекистон социал-демократик партиясидан эса 17 нафар депутат сайланган.

Расмий маълумотга биноан, 22та сайлов округида бирон номзод 50 фоиз овоз ола олмагани туфайли, бу округларда энг кўп овоз олган икки номзод ўртасида иккинчи босқич сайловлар бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси хабарига биноан, сайловларда 18 миллион 400 минг овоз берувчи, яъни сайловчиларнинг умумий ҳисобидан 89 фоизи овоз берганлар.

Парламент сайловларининг якуний натижалари ва депутатларнинг рўйхати жорий йилнинг 31 декабрида матбуотда эълон қилиниши кутилади.