Ўзбекистон президенти сайлови 29 мартга белгиланди

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси 2015 йилнинг 29 март, якшанба куни президентликка сайлов ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилган, кампания 26 декабр кунидан бошланганини эълон қилинган.

Жорий Президент Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йилдан буён бошқариб келади.

2015 йил январида 77 ёшини қаршилайдиган Ислом Каримов Ўзбекистон Коммунистик партиясининг биринчи котиби сифатида ҳокимият тепасига келган.

Мамлакатда 1991 йил декабрида илк президентлик сайлови бўлиб ўтган.

Бу сайловда Ислом Каримовнинг рақиби "Эрк" демократик партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ бўлган.

1995 йилда Президент Ислом Каримов ваколати муддатини 2000 йилгача узайтиришга қарор қилинади.

2000 йил декабрида жаноб Каримовнинг президентлик сайловида ғалаба қозониб, иккинчи муддатга сайлангани эълон қилинган.

2002 йили Ўзбекистонда референдум ўтказишга қарор қилинади, референдумда халқ президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтиришни маъқуллаб овоз бергани хабар қилинади.

Ушбу ўзгариш бўйича 2000 йилда 7 йиллик муддатга биринчи марта сайланган президентнинг ваколати 2007 йилгача деб кўрилади.

Шу туфайли 2007 йил декабрида Ўзбекистонда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилади, тўрт номзоднинг орасидан Ислом Каримов кўп овоз тўплашга муваффақ бўлгани эълон қилинади.

2011 йили декабрида Ўзбекистон парламенти президентлик муддатини 7 йилдан 5 йилга ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилган.

Жорий муддат Президент Ислом Каримовнинг иккинчи 7 йиллик президентлиги ҳисобланади.

Танқидчилар Ислом Каримовни ўз ваколатларини мамлакат конституция ва қонунларини бузиб, ҳокимиятни эгаллаб олишда айблаб келадилар.

Ўзбекистонда қудрат алмашинишининг демократик тажрибаси йўқ, сиёсий ворислик масаласи мавҳум қолган.

Ўтган йили жаноб Каримов ўзини ҳокимиятда узоқ вақт қолгани учун танқид қилишларини айтган.

Бироқ "ишлашни яхши кўришини, бунинг нимаси ёмон" экани ҳақида савол берган хорижий дипломатлар иштирокидаги йиғинда Президент Каримов.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ