Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон армияси ташқи таҳдидни бартараф этишга қанчалар қодир?

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов дунёда тобора кучайиб бораётган таҳдид ва қарама-қаршиликлардан огоҳлантирган.

Мамлакат ҳарбийларини Қуролли Кучлар ташкил этилганининг навбатдаги санаси билан қутлаган Ўзбекистон раҳбари дунёнинг турли бурчакларидаги зиддиятларга ҳарбий ечим топиш устунлик қилаётганини қайд этган.

Ўзбекистон минтақадаги энг кўп сонли армияга эга ва ҳарбий харажатлар давлат бюджетининг салмоқли қисмини ташкил этади.

Таҳлилчилар НАТО кучларининг Афғонистондаги чиқиб кетиши ва Украинадаги қарама-қаршилик ўзбек армиясининг жанговар ҳозирлиги масаласини яна бир марта кун тартибига келтирганини айтишади.

Хўш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг аҳволи қандай? Би-би-си айни саволни ҳозирда Қўшма Штатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик собиқ зобитга берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002