Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон сиёсий блокларга қўшилиши керакми?

Тошкентдан мустақил сиёсатшунос Анвар Назировнинг фикрлари

Qаnat Odil: Тушунушимча, гап ЕАЭС (Овросиё иқтисодий иттифоқи), ТС (Божхона иттифоқи) ҳамда ОДКБ ҳақида кетмоқда. Ҳар бир ушбу уюшмаларга Ўзбекистонниг муносабатига мавжуд талабларини алоҳида кўриб чиқайлик. 1.ЕАЭС: Россия ҳукмрон доиралари дунё ҳамжамияти томонидан танқид ва санкциялар остида қолган айни пайтда Ўзбекистоннинг ЕАЭС га қўшилиши бу демак ушбу танқид ва санкцияларнинг оғирлигини, Путин режимининг сиёсати учун жавобгарликни ўз "елкасига" қисман олишдир. ("разделить бремя ответственности"- демоқчи эдим). Мамлакатимиз ва миллатимиз обрўсига узоқ даврга путур (зиён) етказилади. 2.ТС: ушбу иттифоқ таркибида Козоғистон ва Белоруссия тадбиркорлари роҳат кўришмаётганлиги ҳақида маълумотлар келишмоқда (чиқишмоқда). Асосий сабаб, иттифоқда етакчи мавқега эга бўлган Россия ўзининг манфаатлари фойдасига протекционистик сиёсат олиб боришидир. 3.ОДКБ: бу ташкилот 2010 йилда Қирғизистонда содир бўлган фожиа пайтида ўзининг тўла импотентлигини ва хунрезликка учраган халқ фалокати ва додига мутлақо бефарқлигини намойиш этди. Ушбу даҳшатли воқеаларнинг минглаб қурбонлари этник биродарларимиз бўлганлигини хисобга олсак, уларнинг руҳлари ва Тарих миллатимизни, юртимизни, Путин Россияси билан ҳарбий хамкорлик қиладиган бўлсак, абадий лаънатга қолдиришади ва ҳеч қачон кечиришмайди. 4.Агар менинг фикрим қизиқарли бўлса, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон зудлик билан регионал иқтисодий, шу жумладан божхона иттифоқини тузишлари керак! 5.Ҳарбий соҳада эса, СЕНТО харбий блокини қайта тиклаш пайти келди ва ушбу блокда Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон, ўзларига муносиб ўрин топишларига ишончим комил.