Россия ФМХ: "Кунига 400 муҳожир чиқариб юборилмоқда"

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Россия Миграцион Хизмати чоп қилган охирги рақамларга кўра, ўтган йили мамлакатдан 139 минг хориж фуқароси депортация қилинган.

Бу кунига 400 муҳожир дегани. Айни дамда 676 минг хорижликка Россияга кириш тақиқлаб қўйилган.

Кириши тақиқлаб қўйилган одамларнинг депортация қилинганлардан бир неча баравар кўплигини баъзи таҳлилчилар Россия ҳукуматининг ортиқча харажат қилмасдан, хорижликларнинг ўзлари чиқиб кетишини кутиш ва кейин киришини тақиқлаб қўйишдек янги усули дея тасвирлашмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати Москвадаги "Муҳожирлик ва қонун" маркази эксперти Юлдуз Аминова билан суҳбатлашиб, Россиядан чиқариб юборилаётган муҳожирлар сони нима учун тобора ошиб бораётгани сабабалари ҳақида сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer