Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Пенсиялар қирқилаётгани бюджетнинг аянчли аҳволидан далолатми?

Тошкентлик фаоллар хабар қилишларича, пенсионерлар йил бошидан буён ўзларининг пенсияларини ола олмаяптилар.

Бунинг устига айрим пенсионерларга расмийлар пенсияси миқдори камайтирилганини айтганлар.

Бунга сабаб қилиб, бошида пенсия тайинланаётган пайтда нотўғри ҳисоб-китоб қилингани кўрсатилган.

Уч йил олдин қалам ҳақи оладиган пенсионерларнинг пенсиясини қирқишга қарор қилинганди.

Иқтисодий таҳлилчилар фикрича, юқори минбарлардан иқтисодий ўсиш, фаровонлик ҳақидаги гапларга қарамасдан, Ўзбекистон бюджетининг аҳволи мақтагулик эмас, шунинг учун амалдорлар бюджет харажатларини қисқартиришга мажбур бўлмоқдалар.

Би-би-си Тошкентда пенсияси қирқилаётган пенсионерлар сони қанчалар кўп, деган савол билан мустақил иқтисодий таҳлилчи Жаҳонгир Шосалимовдан сўради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002