Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкент ва Душанбени алоқаларини яхшилашга нималар мажбурламоқда?

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиаширкати раҳбари Валерий Тян айтишича, жорий йилда Тошкент-Душанбе авиақатновини қайта йўлга қўйиш ниятидалар, лекин бунинг учун Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро шартнома имзоланиши талаб қилинади.

Охирги пайтда 23 йиллик танаффусдан кейин икки пойтахт ўртасида учоқлар парвозини қайта тиклаш ишлари бошлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Сўнгги йилларда Ўзбек-Тожик муносабатлари совуқлашган, ушбу манзарада алоқалар яхшиланаётгани ҳақида таассурот уйғотадиган ҳаракатларга нима туртки берган бўлиши мумкин?

Душанбедаги ВВС мухбири Мардони Муҳаммад бу ҳақда гапирди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002