Ижтимоий минбар: "Аёлларни жиҳодга қўшилишга нима ундайди?"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Энг сўнгги тадқиқотга кўра, Ғарбий Оврўподан беш юзу элликка яқин аёл "Исломий Давлат" гуруҳига қўшилиш учун Сурия ва Ироққа кетган. Тадқиқотни Британиядаги Стратегик Мулоқот Институти эълон қилди.

Охирги пайтларда Марказий Осиё мамлакатларидан Сурия ва Ироққа жиҳодга кетаётган фуқаролар ҳам кўпайгани бот-бот айтилмоқда, улар орасида аёллар ҳам борлиги хабар қилинмоқда.

Шу баҳонада биз Интернет ижтимоий тармоқларимизда "Сиз шундай аёлларни биласизми? Сизнингча, уларни бундай йўл тутишга нима ундайди?", деган саволлар билан мурожаат қилдик.

Интернет ижтимоий тармоқларидаги баъзи фикр-мулоҳазалар билан танишинг.

Фейсбукда ўзига "Майлими Ник қўймасам" деб ном берган ўқувчи шундай ёзипти: Админ, сал ўйлаб ёзинглар. Жиҳодга эмас, террорга қўшилган".

Далер Зикиров "бечора ақли калталар..." деб изоҳ қолдирибди.

Фейсбукдаги "Гул Да Жаннат" исмли фойдаланувчи, "катта гуноҳ одамларни ўлдириш. Ватанимга, Шаҳримга, Маҳалламга, Уйимга, Оиламга кимдур ҳужум қилса ҳимоя қилган бўлардим. Лекин ўша ҳужум қилганларни ватанига бориб оддий халқини ўлдирмаган бўлардим. Чунки шу давлати қилган ишга оддий халқ айбдор эмас", деб фикр қолдирган.

Рашидов Ашраф савол қўйган: Мусулмончиликда, Исломда аёл қурол кўтариб жиҳод қилиши мумкинми? Жиҳод деб ўзини, бошқаларни ўлдириши керакми Исломда?

Жони Бек исмли Фейсбук фойдаланувчисининг фикрлари мана бундай: ВВСни янги иғвоси....бу. Бу гапимиз мусулмонларни бир-бирига душман қилиб қўяр...агар шундай булса...биз ишни уддаладик... фарзи айин даражасига кўтарилганда ВАТАН ҲИМОЯСИ учун биров бировдан рухсат сўраб ўтирмасдан қўлига қурол олиб жангоҳҳга отланади..., деб ёзган.

Саъдуллоҳ Раҳимбеков ёзади: Энг яхши жиҳод - инсонни нафсига қарши қилган жиҳоди ҳисобланади.

Зейнеп Жан исмли фойдаланувчи, Кимки остонасидан ҳатлаб ўтиб ўз оиласи, боласи ва қардошларига нон учун пул топиш учун, жонини таҳликага қўйиб бўлса ҳам, гуноҳларга ҳам тик туриб бардош берса, ана ўша жиҳод дейилади. Жиҳод ўйинчоқ эмас, жиҳод қурол кўтариш билан бирга бош кўтариш, юракни кўтариш, бир инсоннинг дарди билан ёниш, деб ёзган.

Фейсбукдаги Абу Раҳмон исмли фойдаланувчи, "Дунё учун яшаганлар охират учун яшаганларни тушуномайди. Тушунолмайсизлар", деб ёзипти.

Ohiratga bolgan iymoni u qadar kuchliligidan ketishyapti manimchcha, деб ёзади ЭйсЭс Иброхим исмли фойдаланувчи, Lekin ularni aybi osha etiqodini siyosiy maqsadlar uchun su istemol qilib suniy jihod yaratuvchilarni domiga tushib qolayotganliklarini oylamasdan ilimsizlarcha ergashayotganliklaridur.

Ўзига Ортиқ Отажон деб Фейсбукда от қўйган ўқувчи шундай мулоҳаза билдирган: Дин одамни кар ва кўр қиларкан. Булар энди одам ўлдиришга кетаяпти-да, тўғрими? Бир томондан уларни қоралашгаям ҳаққимиз йўқ. Чунки дин қурбонлик килишни, сўйиб ташлашни улуғлайди, деб ёзган.

Шуҳрат Агзамов исмли муштарий ёзади: Аmerika, bazi, Еvropa davlatlari ayollari armiyaga ketаяпти, nima uçun shu tög'risida yozmaysizlar? Armiyada neçta e'rkakni öyinçog'i bölib yuribdi? shu tög'risida yozilar Islomiy davlatga osilmasdan. Sizlarga qöshilib g'iybatçilar g'iybatini boshlaydi.

Ўткир Ғуломов шундай фикр қолдирипти: Meni fikrimcha...asosi sabab bu adolatsizlikdir.

Usha garbie Evropada xam kanchalik demokratiy rivojlangan demaelik...bari bir musurmonlarga nisbatan adolatsizliklar mavjud. Bu boradagi ijtimoi va iktisodi siesatni reformalashtirish zarur. Fakat shundagina jamiytda xakikiy demokratiy, tolerantlik buladi. Okibatda jamiytda adolatsizlik keskin kamayadi va radikalizim ham uz uzidan barxam topadi. Bir necha din va elatlarni imperiyga birlashtirgan Buyk bobomiz xam..Kuch adolatdadir degan!!!

Атрофда бошқа савоб ишлар колмабдимикин, деб савол берипти Али Тураев исмли фойдаланувчи.

(Kamoliddin Yoldash: Европа тўла гей бўлса, аёллар бошқа қаёққа борсин?

Жамила Абдурасулова: Ахмоклик. Оллох инсонга, аёлга нима учун умр беради? Унака инсонларга ачинмайман.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз: 44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ