Ислом Каримов: афсона ва ҳақиқат

Би-би-си Ўзбек хизмати "Ислом Каримов: афсона ва ҳақиқат" деб номланган лойиҳа бошлади.

Бу лойиҳада ўзбекистонликлар ва халқаро жамоатчиликка айтиб келинаётган баёнотларни таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.

Хусусан, "Ислом Каримов Ўзбекистонда тинчликни таъминлаб турипти", деган гапга.

Ўзбекистонда 29 март президентлик сайлови куни деб эълон қилинди.

Либерал-демократик партия 30 январ куни 77 ёши нишонланган Ислом Каримовни яна бир марта президентликка номзод сифатида илгари суришга қарор қилди.

Либерал-демократларнинг 6 феврал кунидаги қурултойида кўпчилик ушбу қарорни қўллаб-қувватлаб овоз бергани хабар қилинди.

Ўзбекистонни 1989 йилдан буён бошқариб келаётган Ислом Каримов ортиқ номзодини илгари суришга ҳаққи йўқлиги, бу мамлакат конституциясини оёқости қилиш билан тенг экани айтила бошланди.

Бу танқидларга эса жаноб Каримовнинг яна ҳокимиятда қолиши тарафдори бўлганлар қатор важларни илгари сура бошладилар.

Булардан биринчиси "Ислом Каримов туфайлигина Ўзбекистон тинч, уруш бўлаётгани йўқ, Каримов тинчлик-барқарорликнинг кафолати", деган гаплар.

Агар Каримов ўрнига бошқа сиёсатчи бўлганида Ўзбекистонда урушлар бошланиб кетармиди?

Францияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан суҳбат.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ