Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Иш йўқ Ўзбекистондан кам маошли Россия афзал'

Жаҳон бозорида нефть нархи тушиши ва Россия рублининг қадрсизланиши бу мамлакатдаги миллионлаб меҳнат муҳожирларининг даромадларига салбий таъсир қилган.

Меҳнат муҳожирларининг ҳар ойда оилаларига юбориб турган маблағлари миқдори камайган.

Кузатувчиларга кўра, 2014 йил кузларига келиб Россиядан ҳар ойда, мисол учун, 100 АҚШ доллари юбориб турган муҳожирининг даромади ярмига қисқарган.

Йил охирига бориб Россиядан ўз ватанларига қайтаётган ўзбекистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонлик муҳожирларнинг сони ортди.

Кўплаб муҳожирлар, "бу пулни ўзимнинг ватанимда ҳам топаман", деган хулосага келдилар.

Москвалик журналист Давлат Қудрат айтишича, Россия шароитида нисбатан кам маош тўланадиган айрим "қора иш"ларда банд бўлган муҳожирларнинг ишдан бўшаб кетганлари Россия пойтахти кўчаларида яққол кўзга ташланган.

"Аввалги йилларда қиш мавсумида муҳожирлар кўчалардаги қорларни курашарди, йўлларни тозалашарди. Ҳозир айрим кўчалар балчиққа ботиб қолганини кўриш мумкин", дейди журналист.

Кунлар исиши билан яна ўзбекистонликлар Россияга отланаяптилар, дейди Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшайдиган журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳодир Элибоев.

"У ёқда оз бўлса ҳам иш бор. Бу ерда улар иш йўқлигини билади", дейди Баҳодир Элибоев.