Ўзбекистонда «кўки» кўкка ўрлади

Image caption "Кўки" ва ...

Хуллас, ҳамманинг оғзида бугун битта гап.

«Кўкат кўкка етиб қолди».

Ҳар ёмон нарсанинг бир яхши тарафи бўлганидек... бунда ҳам бир яхши жиҳат кўрса бўлади, айниқса "оптимист"бўлсангиз…

Ўтган ҳафта бир АҚШ доллари 4000 сўм эди, бугун «қора бозор»да 4400 сўмгача чиқиб кетди.

4000 сўм бўлганида яхши эди, саноққа адашмасдингиз…

Энди эса 200 долларингиз бўлса, эрта-индин миллионер бўлиб қолсангиз, ҳеч ким ажабланмайди.

Ўз-ўзидан истеъмол моллари, озиқ-овқатнинг бозордаги нархлар ҳам бир зумда ошиб олди.

Нарх-навонинг ошиши интернетда оддий бир ҳол бўлиб қолди.

У ошди, бу ошди деб ўқийверасиз.

Агар Ўзбекистонда бирор нарсанинг нархи қимирламай уч-тўрт кун туриб берса борми, ана янгилигу мана янгилик!

Тўсиқ қўйилган вебсайтлар очилиб, тўсиқ қўйилмаганлари эса одам кировуриб краш ( бузилиб) қолса керак!

Шундоқ ҳам бўлди… 1 апрелда коммунал тўловлар ошмай қолди.

Ҳозир қўни-қўшнилар ҳам бир-биримизга ишонқирамай,ҳадиксираб қараймиз.

Бошлаб қолса-я, Илоҳим бошламасин, «эшитдингизми, келаси ҳафтадан нархлар…» деб қолса борми!

Шундан ҳадигимиз ҳозир…

Аммо нимага ошмади экан бу нарх қурғур!

Баъзилар сайлов билан боғлади бу «жимлик»ни, сайлов ҳам ўтди…

Ёки сайланиб олдим энди деб, бирваракайига, отнинг калласидай қилиб оширворса нима бўлади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Отнинг калласи

Мана бу отнинг калласи каби! Тавба…

Лекин бу долларнинг кўтарилишини кўриб, ҳафсалам яна пир бўлди.

Майли, миллионер бўлиб олдим баҳонада, сўмда бўлса ҳам, аммо дўкондорларга ҳам осон бўлмади.

Энди Ўзбек сўмини санаб ўтиришмайди.

Шартта тарозида килолаб тортишади, тамом вассалом!

Ўзбекистондан “сўм” миллионери

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ