UzWebiston: Бугун рус тили ғариб тилми?

Image caption "Улуғ рус тили..."

Гарчанд, Ўзбекистон оммавий-ахборот воситалари ҳамон зўр бериб мамлакатда кечган президентлик сайловини “демократия тантанаси” дея мақташда давом этишаётган бўлса ҳам, ижтимоий тармоқлардаги муҳокама мавзуси ўзгармоқда.

Потребитель.уз нашрининг Facebook даги саҳифасига Таълим вазирлиги томонидан 7-8 синфлар учун Давлат ва Ҳуқуқ асослари фанига доир аттестация саволлари тўпламидан бир расм жойлаштирилган.

Ундаги қўпол грамматик хатолар аксариятнинг норозилигига сабаб бўлган.

Қуйида ана шу муҳокамада келтирилган айрим изоҳларни таҳрирсиз келтирмоқдамиз.

Тим Бах Дахшат: )) Автор Кетмонов булса керак.

Irina Tsoy: Мана сизга таълим тизими!

Надира Хусанова :Менимча саволларни Гуглда таржима килишган.

Зилола Эшанкулова: Мана энди ёшларимиз нимага бунака галати деб хайрон колмасак хам булаверади.

Надира Хусанова: бу масалага жиддий ёндашишга чакиради: "Одамлар! Хазилни бас килинглар, фарзандларимиз ушбу тупламлардан фойдаланмокда, юкори турувчи органларга ёзиш керак, бунакада узокка бора олмаймиз, бизгаку майли кулгилик, биз узимизникини укиб болганмиз, лекин фарзандларимиз, уларни нима кутяпти? Шокдаман!!!" дейди Надира Хусанова.

«Манзилга етиб келдик», деб ёзади бошқа бир фойдаланувчи Рифат Абиев.

Яна бир фаол аччиқ киноя қилади, Санжар Мансуров "Хозирги дарсликларнинг аҳволига караб, наркотик моддаларни истеъмолини аниқловчи мажбурий текширувларнини мактаб ўкувчилари орасида эмас балки вазирлик хизматчилари орасида ўтказиш керак", дейди.

Facebook даги Новости Узбекистана гуруҳи қатнашчилари ҳам бу масалага бефарқ бўлишмаган:

Nigora Akilova: Саводсизлик Вазирлиги, десак ҳам адашмаймиз. Бундай воқеадан сунг фарзандларимизни қандай қилиб мактабга жўнатамиз?

Елена Александровна Борзенкова : Одамлар, менимча додлаб хар тарафга жар солиш керак!!!!!

Marina Avanesova: Мана шунака беманилик учун уларга нафакат пул балки оллий унвон, тоифалар беришади, балки бу хазилдир деб овунасан киши.

Sabina Bek-Mamedova : Узининг укувчилик онларини эслаб шундай дейди: Мен мактабда укиган пайтларимда хатолар (дарсликлардаги) учраб турарди, лекин бунчалик даражада эмас.

Аммо... қарийб одатдагидай, бу баҳслар орасига ҳам “тинчликпарвар” кучлар ташланади.

Улардан бири Empire Trooper ёзади: Хаммаси режадагидек кетаяпти! Нима бўлганда ҳам юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ