Ўзбекистон Исломий Ҳаракати каллакесарлик акс этган видео тарқатди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг тарғибот сурати

Афғонистонда феврал ойи 31 кишини гаровга олган гуруҳ тарқатган видеода тутқунлардан бирининг боши танасидан жудо қилинади.

Айримлар бу жангари гуруҳ Афғонистонда илдиз отишга уринаётган “Исломий давлат”га тегишли деб тахмин қилишди.

Аммо айни видеода жангарилар ўзларини Ўзбекистон Исломий Ҳаракати деб тақдим қилишади.

Видеода икки ниқоб кийган ва қуролланган шахс қаршиларида тиз чўкиб турган одамга гапиришади.

Унда нима иш қилишини сўрашади.

Тиз чўкиб турган шахс ўзининг аскар эканини айтади.

Бу одамни ўлдиришганидан кейин жангарилар ҳукуматга ўз талабларини эслатиб, агар улар бажарилмаса бошқа тутқунлар ҳам қатл қилинишини айтишади.

Уларнинг талаблари аниқ эмас, аммо маҳаллий хабар агентликларига кўра, жангарилар ўз сафдошларини қамоқхоналардан озод этилшни сўрашмоқда.

Тутқунликда қолаётганларнинг аксарият хазоралардир.

Хазоралар жамоасининг раҳбари Муҳаммад Муҳаққиқга кўра, жангарилар “Исломий давлат” ҳаракатига лойиқ гуруҳдандир.

Аммо видеода жангарилар ўзларини Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг аъзолари деб таништиришади.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ташкил топган ва ҳам Афғонистон, ҳам Покистонда Толиблар билан бир қаторда бўлган гуруҳ ўлароқ танилган.

Афғонистон Миллий хавфсизлик хизматига кўра, ЎИҲ ўлдирган шахс Афғон армиясининг собиқ аскари бўлиб, 31 нафар гаровга олинган ҳазораларга алоқаси йўқ.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг асосини собиқ ўзбекистонлик ва марказий осиёлик жангарилар ташкил қилади.

Ўтган йил ЎИҲ Карачи аэропортига ҳужум уюштирган эди.

Бу Ўзбекистон Исломий Ҳаракати томонидан илк бор каллакесарлик акс этган видео тарқатилишидир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – bbcuzbek

Twitter – bbcuzbek

Odnoklassniki – bbcuzbek

Facebook- bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ