Қамчиқдаги йирик автоҳалокатни ИИВ тасдиқлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Бундан бир кун олдин Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Қамчиқ довонидаги 11 инсон умрига зомин бўлган йўл-транспорт ҳалокати ҳақидаги хабарни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган.

Ҳалокатнинг 9 апрел куни Наманган вилояти ҳудудида рўй бергани хабар қилинмоқда.

“Тоғли Қамчиқ довонидан пастга тушаётган юк автомобили икки енгил автомобил билан тўқнашиб кетган. Оғир юк автомобили тоғ йўлидан тушиб бораётганида аввал рўпарадан келаётган “ДЭУ”, сўнг “Шевроле”га бориб урилган, шундан кейин ағдарилиб тушган. 11 инсон йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлган”, дея Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб хабар қилган Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги.

“ДЭУ” “Нексия” автомобили ичида беш инсон, “Шевроле” “Ласетти” машинаси ичида беш инсон бўлгани хабар қилинмоқда.

Ағдарилган “МАН” юк автомобили ҳайдовчиси ҳам ҳаётдан кўз юмган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer