'Мени Тожикистон ҳукумати ва Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришга мажбурлаганлар'

Тожикистонлик Олимжон Абдувоҳидовнинг Би-би-сига айтишича, 2000 йил ёзида Тошкентдаги Ички Ишлар вазирлиги биноси ертўласида қийноқларга тутилган.

Халқаро Амнистиянинг шу кунларда эълон қилинган янги ҳисоботи "Сир ва ёлғонлар: Ўзбекистонда қийноқ остида олинган мажбурий иқрорномалар" деб аталади.

Ҳисоботда Ўзбекистонда қийноқлар нақадар кенг тарқалгани, мамлакат адлия тизимида ҳуқуқбузарликлар "марказий рол"ни ўйнаши, Ўзбекистон миллий хавфсизлигига таҳдид дея кўрилган ҳар қандай гуруҳ ҳукумат томонидан тазйиққа олиниши ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари гумондорларни қандайдир айбга иқрор бўлиши учун қийноқларни қўллайди, бутун бошли оилаларни қўрқитади ёки таҳдид остида улардан пора ундиради.

"Ўзбекистонда ҳукуматга ёқмаган ҳар қандай одам қўлга олиниши ва қийноққа тутилиши очиқ сирдир. Ҳукумат исканжасидан ҳеч ким қочиб қутула олмайди", - дейди Халқаро Амнестининг Оврўпо ва Марказий Осиё бўйича директори Жон Далхузен.

"Бу вазиятнинг шармандали томони шуки, кўплаб ҳукуматлар, хусусан АҚШ, афтидан "террорга қарши уруш"даги иттифоқчисини ҳафа қилиб қўймаслик учун даҳшатли қийноқларга лоқайд қараяпти. Олмония каби бошқа давлатлар эса ҳеч кимни безовта қилмай, бизнес имкониятларидан фойдаланиб қолишга ўчдек кўринади", - деб айтган Берлинда бўлиб ўтган янги ҳисобот тақдимотида Жон Далхузен.

Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро минбарлардаги сўзчиси Акмал Саидов қийноқлар мавжудлигини рад этишига қарамасдан, бу мамлакатда қийноқлар мунтазам тус олгани ҳақида БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен 2003 йил мартида эълон қилган эди.

2003 йил май ойида Тошкентда ташкиллаштирилган Оврўпо Қайта қуриш ва Тараққиёт банкининг йиллик анжумани минбаридан Президент Ислом Каримовдан Ўзбекистонда қийноқлар мавжудлигини расман эътироф этиши талаб қилинган, бу талаб жаноб Каримовни ғазаблантирган эди.

1999 йил 16 феврал портлашларига алоқадорликда айблаб Ўзбек маҳкамаси озодликдан маҳрум этган таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг қийноқлар ҳақида ёзганлари у озодликка чиққанидан кейин эълон қилинди.

Тожикистонлик Олимжон Абдувоҳидов Би-би-си билан боғланиб Ўзбекистонда ўзи дуч келган қийноқлар ҳақида энди гувоҳлик беришга рози бўлди.

У Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзоликда айбланган, Ўзбекистон маҳкамаси 14 йилга озодликдан маҳрум этган.

Кейинчалик озод этилиб, Тожикистонга қайтган.

Биз Олимжон Абдувоҳидов билан боғланиб, қачон ва қаерда қийноққа солингани ҳақида сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ