Муҳаммад Мурсига 20 йиллик қамоқ жазоси берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Миср маҳкамаси собиқ Президент Муҳаммад Мурсини 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаноб Мурси ўз ҳукумронлиги пайти норозилик намойиши иштирокчиларини ҳибсга олиш ва қийноққа солишга буйруқ берганликда айбдор топилган.

Бу вазифасидан четлатилганидан бери Муҳаммад Мурсига чиқарилган биринчи ҳукм ва у юз тутадиган қатор маҳкама ишларидан биридир.

Армия Мурсини 2013 йил июлида унинг тузумига қарши оммавий норозилик чиқишлари ортидан қудратдан ағдарганди.

Ўшандан бери мамлакатда "Мусулмон биродарлари" ҳаракати тақиқланган ва ҳаракатнинг минглаб тарафдорлари ҳибсга олинган.

Мурси жаноблари ва "Мусулмон биродарлари"нинг яна 14 нафар аъзоси намойишчиларни ўлдиришга ундаш каби олий жазо тайинланиши мумкин бўлган анчайин жиддий айбловлардан қутилиб қолган.

Муҳаммад Мурси билан бирга бошқа аксар айбланувчиларга ҳам 20 йиллик қамоқ жазоси белгиланган.

Собиқ президент Мурсининг ҳимоячилари маҳкама ҳукмига қарши шикоят қилишларини билдиришган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio