Саодат Исмоилова: 'Ҳар бир филмнинг айтадиган сўзи бўлиши керак'

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbcuzbek
Image caption "Чилла"ни суратга олиш жараёни

Саодат Исмоилова Парижда яшаб ижод қилади. У бугунгача қилган ишлари билан ўнлаб халқаро фестивалларда муваффақият билан иштирок этган.

“Филм ижодкори сифатидаги ишларим аждодларимдан менга мерос қолган эътиқодим, анъаналарим, маданиятимни авайлаб асрашга ва замонавий томоша санъатига ўгириш билан уларни янгича ҳаётга олиб киришга қаратилган” дейди Саодат.

Саодат Исмоилова билан суҳбатни мана ердан тинглашингиз мумкин:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саодат Исмоилова 1981 йил Тошкентда туғилган.

Ўзбекистон Давлат санъат институтида таҳсил олган.

Унинг илк "Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг" филми 1999 йил Тошкент фестивалида бош соврин билан тақдирланган.

"Сўнгги меҳмон" филми 2000 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган Халқаро кинофестивалида "Энг яхши камера" номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритган.

2002 йил у Италиядаги "Fabrica" тадқиқот марказига таклиф қилинади. У ерда Саодат "Зулфия" ва "Кўринмас денгиз Оролда балиқ овлаш" каби қисқа метражли фимларга директорлик қилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbcuzbek
Image caption Саодат Исмоилова филмидан парча аксланган кўргазма

"Оролда балиқ овлаш" 2004 йил Торино Халқаро филм фестивалида энг яхши ҳужжатли филм деб топилган.

Саодат Исмоилова 2013 йил Венециядаги la Biennale di Venezia фестивалида Ўзбекистон томонидан иштирок этган.

2014 йил февралида Берлин Халқаро кинофестивалида Саодат Исмоилованинг "Чилла" деб номланган филми намойиш этилган..

"Чилла"да Марказий Осиё аёлларининг тўрт авлоди ҳаёти йўли ва турмуш тарзи акс эттирилган.

"Филмда ушбу аёлларнинг сирли ва ўта шахсий дунёсини тасвирлашга уринганман", деб айтган филм директори Саодат Исмоилова Би-би-си билан суҳбатида...

Яқинда 1989 йил, Берлин девори қулаганидан бери яратилган 25та энг яхши филмлар сирасига Саодатнинг “Чилла” филми ҳам киритилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ