Ўзбекистонда “ишчилар синфи” қолдими?

Image caption Ўзбекистонлик "ишчилар синфи" Россияга йўл олган

Ўзбекистонда Шўролар даврида “гуллаб-яшнаган” ва мамлакатда “ишчилар синфи” деган алоҳида қатламни шакллантирган заводу фабрикалар бирин-кетин касод учрамоқда.

Тошкент трактор заводи, самолётсозлик саноат бирлашмаси, “Тошселмаш”, “Тошхиммаш”, “Алгоритм”...хуллас, мамлакат бўйлаб бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Шўроларнинг қулаши арафасида, 1991 йилда айрим маълумотларга таянилса, биргина Тошкентда турфа заводу фабрикалар 200 мингдан ортиқ ўзбекистонликларни иш билан таъминлаган.

Мутахассисларга кўра, бугун Ўзбекистонда “ишчилар синфи” деган қатлам деярли йўқ бўлган.

Оқибатда турфа техник саноат йўналишларида таълим тизими ҳам касодга учрамоқда.

Мустақиллик йилларида вояга етаётган авлод орасида дурадгорлик, машинасозлик ва ишлаб чиқариш саноатида ўз касби усталари бармоқ билан саноқли экани айтилади.

Миллионлаб ўзбекистонликлар иш ахтариб хорижга, асосан Россияга чиқиб кетишган.

Собиқ ишчилар бугун нималар билан банд?

Муҳаммадёқуб Ҳамроев муқаддам мармар ишлаб чиқариш ширкатининг раҳбари бўлган.

Унинг айтишича, йирик заводларнинг касодга учрашига раҳбарларнинг лаёқатсизлиги сабабдир.

Бунинг оқибатида эса миллионлаб ўзбекистонликлар ватанни иш қидириб тарк этишмоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ