Санжар Янишев: Тошкент менинг ватаним, ота-онам, болалик хотираларим...

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Санжар Янишев 1972 йил Тошкентда туғилган.

Тошкент Давлат университетининг рус филологияси факултетини тугатган.

Шеърлари "Октябрь", "Знамя", "Новый журнал", «"Новая Юность", "Арион", "Дружба народов", "Новый мир" каби журналларда босилган.

Шунингдек, Янишевнинг ижод намуналари " 10/30. Ўттиз ёшлилар" "Тўққиз ўлчов", "Диапазон" ва бошқа тўпламларга киритилган.

У Марказий Осиёда рус шеърияти ҳақидаги "Кичик ипак йўли" алманахининг ҳаммуаллифи сифатида 1999-2004 йиллар орасида Москва ва Тошкентда 5 та сонини нашрдан чиқаришда қатнашган.

Санжар Янишев илк бор икки тилда чиқарилган «Анор — Гранат» номли замонавий ўзбек антологиясининг тузувчиси ҳисобланади.

Санжар Янишев тошкентлик таниқли мустақил журналист Сид Янишевнинг укасидир.

Шоир ўз ижодий ишлари учун 2001 йилда "Триумф", 2003 йилда "Октябр" журнали мукофотлари билан тақдирланган.

Айни пайтда Москвада яшаб, ижод қилиб келади.

Санжар Янишевнинг Би-би-си муштарийлари саволларига жавоблари

Би-би-си: Ижод соҳасини танлашингизга нима туртки бўлган. Қандай қилиб шеъриятга қизиққансиз, шоир бўлишга қарор қилгансиз?

Санжар Янишев: Бунинг содир бўлганига жуда кўп бўлди. Мен ҳатто эслай ҳам олмайман қачонлигини. Балки беш-олти ёш ёки сал каттароқ бўлганман. Мен доим нималарнидир куйлаб юрардим. Лекин мен ўзимнинг биринчи шеъримни яхши эслайман. У гулларга бағишланган эди. Шундай сўзлари бор эди: Цветы душистые предметы и совершенные пометы. Бу албатта кулгули, содда, лекин мен уни ҳалигача эслай қолганман.

Би-би-си: Албатта бу ерда оилангизнинг таъсири ҳам бўлган бўлса керак? Сизнинг ота-онангиз ижод кишилари бўлишган, шундай эмасми?

Санжар Янишев: Шубҳасиз. Онам ҳаётда ҳеч қачон музикани ўрганмаган бўлса ҳам, бир умр қўшиқ айтган. Ҳозир 73 ёшида ҳам хорда қўшиқ айтади. У кишининг қарашлари ижодкорона. Отам эса профессионал рассом. Тошкентдаги мактаб-интернетда тасвирий санъатдан дарс берган. Картиналар чизган.1960 йилларда фотографияга қизиқиб қолган. Бу фотосуратларнинг баъзиларини менинг акам сайтга қўйди. Улар яқинда Фергана.ру сайтида чоп этилади. Улар оқ-қора рангдаги суратлар. Менинг назаримда улар бетакрор. Шундан келиб чиқиб, ижодга қизиқишим қондан ўтган дейиш мумкин.

Наримон, Тошкент: Сиз ва акангиз Саид ҳам ижодкорсизлар. Бу эгизаклар учун табиий ўхшашлик. Фарқли томонларчи, масалан характер жиҳатдан. Айтишадики, эгизаклар бир-биридан узоқда яшаши мушкул деб. Сизларда руҳий томондан қийин кечмайдими бу?

Санжар Янишев: Ҳозир энди қийин эмас. Биз анчадан буён бошқа-бошқа шаҳарларда яшаб келамиз. Табиатимизда албатта фарқли жиҳатлар бор. Саид кўпроқ эмоционал, қизиққон инсон. Мен эса вазминроқ, ўйчанроқман. Бизнинг қилаётган ишларимизда ҳам фарқ бор. Менинг музикам уникидан бошқача масалан. Мен ўйлайман ҳар хил эгизаклар бор. Баъзилар ҳақиқатдан ажратиб бўлмайдиган эгизаклар. Бири бошқасининг давоми. Биз эса Саид билан шундай ўхшаймизки, бу рақобатни, қандайдир қарама-қаршиликни туғдиради. Шунинг учун балки биз турли шаҳарларда яшаганимиз ҳам яхшидир. Лекин биз бажонидил учрашамиз, кўришамиз. Мен Тошкентга бораман, Саид Москвага келиб туради. Гаплашадиган гапларимиз кўп.

Сизнинг "Эгизак" деган шеърингиз ҳам бор-а?

Санжар Янишев буни маъқуллаб, "Близнец" шеърини ўқиб беради.

Один повар мне и говорит:

Притворись Хусаном, будь иногда Хусан.

Пусть жена по четвергам тебя не будит, пока солнце не зайдет,

А сама тем временем твои ступни, живот и мочки твоих ушей

Натирает этим именем; пусть настаивает его

В темном сухом месте - да хоть бы и в чреве своем, -

А потом по одной средней пьялушке два раза в сутки тебе дает.

Это будет разумно, ибо ты рожден не один.

Ты - близнец. Погляди-ка в крышку моего казана:

Вот этот кусочек коричневой луны - это ты,

А вот этот, побольше, - твой брат...

Он вышел первым. Но знаешь, как у нас говорят:

Старший - более умный - он выходит вторым.

Он младшего посылает: «Иди, посмотри, что там?

Если все в порядке, кричи!» - И младший идет, и зовет.

Ты слышал зов? Ты не спутал его ни с чем?

Ты спешил или ждал?

Ты забыл или спал?

Эй, Хусан, где брат твой - Хасан?!

Би-би-си: Бир нечта ўқувчиларимиз, нима учун сиз айнан Москвада яшаб, ижод билан шуғулланишга қарор қилганингиз ҳақида сўрашган.

Санжар Янишев: Бунинг сабаби оддий. Мен рус тили ва адабиёти билан шуғулланганим ва ўзимни рус маданиятидан холи ҳис қила олмаганим учун бўлса керак, университетнинг филология факультетини тугатганимдан сўнг, Москвага бориш керакми ёки йўқлиги ҳақида савол бўлмаган. Албатта адабий журналлар бўлган ва асарларни чоп қилдириш имкони бериладиган, адабий доира ва шоирлари бисёр Рус адабиётининг марказига бориш керак эди. Шу боисдан мен Москвага келдим. Албатта бундан афсусланмайман. Чунки Тошкентга доим қайтиш, ота-она, дўстларни, шаҳарнинг ўзини, тоғларни соғинганда кўриб келиш мумкин. Москва эса ритми ўзгача. Тошкентда дам олиш, Москва ишлаш учун яхши.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Одилхон, Олмония: Тошкентга тез-тез борасизми. Сиз учун Ватан нима дегани?

Санжар Янишев: Афсуски, Тошкентга хоҳлаганимдек кўп бора олмайман. Лекин бир неча кун олдин Тошкентдан қайтиб келдим. Бунгача охирги марта беш йил олдин бўлган эдим у ерда. Тўғри, дастлабки йилларда ҳар йили ёзда бориб турар эдим. У пайтда молиявий аҳволим ҳам ҳар йил таътилда Тошкентга боришга имкон берарди. Лекин Тошкент аввалгидек мен учун ватаним, ота-онам, боя гапирганим акам, кўчалар, Москвадан фарқли шошмайдиган ва шу билан бирга югурик вақт, табиат, иссиқ иқлим, болалик ҳақидаги хотираларим, буларнинг ҳаммаси қадрли.

Би-би-си: Сизнинг Георгий лентаси ҳақидаги фикрларингизни ўқиган муштарийларимиз Ўзбекистонда Георгий ленталари тарқатилаётганига нисбатан фикрларингиз билан қизиқишган. Маълумки, Ўзбекистонда ҳозир бундай ленталарни тарқатишга қарши кампания бошланган. Сиз Георгий лентаси ҳақида нима дейсиз?

Санжар Янишев: Тўғрисини айтсам, Георгий лентасига қарши кампания бошланганидан хабарим йўқ эди. Лекин Георгий ленталари олдинги қайсидир рамзларнинг ўрнига тиқиштириляпти . Бундан ташқари бу рамзни мажбурий тарзда Россия жамиятига киритишга ҳаракат қилиняпти. Мен ҳар куни уни нафақат оддий фуқароларда, балки давлат хизматчилари- банк ходимлари, темирйўлчилар, поезд проводниклари, дўкон кассирлари ва бошқа-бошқалар, яна мактаб ўқувчиларида ҳам кўраман. Биз дарҳақиқат, бир дўстим билан бу мавзуда гаплашиб қолдик. У бу ҳолатни халқона деб билади. Демак халқона экан, ўз-ўзидан бўлаётган жараён экан, лентани таъқиқлаш керак эмас, деб ҳисоблайди. Мен эса бундай деб билмайман. Чунки, афсуски Георгий тасмасини давлат сиёсатига айлантириш, 2005 йиллардан бошлаб уни оммалаштириш бошланди. Биласизми, агар Ўзбекистонда бу тасмага қарши кампания бўлар экан, мен буни қувватлайман. Ҳар қандай нарсага сиёсат аралаштирилар экан, у ўзининг асл маъносини йўқотиб, тескари натижа бериши мумкин.

Би-би-си: Санжар, сиз ҳозир Ўзбекистонда рус тилидаги бадиий адабиёт аҳволини кузатасизми? Ўзингизнинг мақола ва қайдларингизда Тошкент поэзия мактаби, Фарғона шеърият мактаби ҳақида ёзгансиз. Бугун бу мактаблар қандай кўринишда?

Санжар Янишев: Бу ерда бироз ортга назар ташлашга тўғри келади. 1999 йил дўстларимиз билан "Тошкент поэзия мактаби"ни ўйлаб топганмиз. Ўша пайтда Фарғона мактаби бор эди. Шу боис биз "Тошкент мактаби" деб аташга қарор қилгандик. Албатта биз кимнидир ўқитишни мақсад қилмаганмиз. Оддий қилиб айтганда бу бир ижодий бирлашма эди. Биз ўзимизнинг манифестимизни чиқарганмиз, чоп қилганмиз. Москвада шу ном билан қатнашганмиз. Кейин эса "Кичик ипак йўли" алманахини ва Тошкентда фестивални ташкил қилдик. Биз етти йил давомида деярли ҳар йил фестивални ўтказганмиз. Россиялик, америкалик шоирлар қатнашишган унда. Тошкент маданий ҳаётида ўзига хос воқеа бўлган. Биз шоирларга, улар ҳозир ҳам Тошкентда яшашади, сифатли янги даражадаги поэзияни кўрсатишни хоҳлаганмиз. Айтиш мумкин, улар ичида бўлган қалъани бузиш, бошқа адабиётларни ҳам кўрсатиш эди ниятимиз. Бугун интернет орқали дунё очиқ, хоҳлаган асарларни ўқиш имкони пайдо бўлган бўлсада, нимагадир тошкентлик ижодкорлар ҳали ҳам интернетга кам мурожаат қилишади. Масалан, Фейсбук орқали жуда кам изоҳлашади асарларни, янгиликлар билан ўртоқлашишмайди. Мен тўғриси бунга қандай ёндашишни билмайман. Балки бизнинг фестивал қайсидир бир даврда ўз вазифасини бажаргандир ва биз уни ўтказишни тўхтатдик. Алманахимиз ҳам лойиҳа сифатида якунланди. Бизнинг назаримизда ким лойиқ бўлса, уларнинг асарини чоп қилишга ҳаракат қилганмиз. Нафақат тошкентлик, фарғоналик ижодкорларнинг асарларини ҳам. Бугунги кунда биз алоҳида ижодий бирлик сифатида фаолият олиб боряпмиз. Аввалгидек дўстмиз, гаплашиб, фикрлашиб турамиз. Бир ҳаводан нафас оляпмиз. Вадим Муротхонов Москвада яшайди, Суҳбат Афлотун Тошкентда, улар менинг яқин дўстларим.

Шуҳрат Назаров, Америка: "Кичик ипак йўли" алманахида қатнашган, Ўзбекистонда яшаётган бошқа шоир, ёзувчилар билан қандай муносабатлар бор? "Ўттиз ёшлилар авлоди" гуруҳи ҳақида ҳам гапириб берсангиз?

Санжар Янишев: Албатта муносабатлар узилмаган. Бу ерда бизнинг лойиҳадаги антология ҳақида ҳам гапириб ўтиш керак. Икки тилдаги "Анор-Гранат" антологияси 2008 йил чиққан. У ерда ўзбек ва рус шоирлари асарларидан намуналар босилди. Мен ва дўстларим таржималарни қилганмиз. Жумладан Рауф Парфи, Фахриёр, Гўзал Бегим ва бошқа бир қанча ўзбек шоирларининг шеърлари киритилганди. Кимгадир қизиқиш уйғотса, бу антологияни интернетдан топиб ўқиш мумкин ёки менга мурожаат қилиниши мумкин.

"Ўттиз ёшлилар авлоди" гуруҳи эса "Тошкент поэзия мактаби" дан фарқ қилади. Бир нечта москвалик шоир дўстларимиз билан кечаларда қатнашганмиз. Сўнгра биз ҳақимизда гапира, ёза бошлашди. Шундан кейин ""Ўттиз ёшлилар авлоди" гуруҳи пайдо бўлган. Ҳақиқатдан шоирлар деярли тенгдош бўлганмиз. 10/30 тўпламини чиқарганмиз. Лекин бу ерда ёшимизни ҳисобга олмасак, биз ҳаммамиз ёзиш услубимиз, йўналишимиз бўйича бутунлай бошқачамиз.

Би-би-си: Санжар, ҳозир қандай ижодий ишлар билан бандсиз?

Санжар Янишев: Яқинда "Умр" деган китобим чиқди. Бу шеър ҳам, наср ҳам эмас. Ғоя бўйича боғланган 50 матнни ўз ичига олган. Ҳар бирида алоҳида мурожаат ҳикоя қилинади. Буни балки янги жанр ҳам дейиш мумкин. Ҳозир шу асарнинг давоми устида ишлаяпман. Ва интернетда эълон қилиб боряпман. Дарвоқе, охирги ёзганларим айнан Тошкент, Ўзбекистон, Қарши ҳақида. Ва унга алоҳида фотосуратларни илова қилиб боряпман. Буни ҳам янги фейсбук жанри дейиш мумкиндир.

Ташкент как зеркало неверного меня

имеет форму человеческого клубня.

Его сады и пни, и кладбища, и клумбы,

и запечённые в курганах имена -

теперь фигурка на Дедулином столе

с земным Гагариным, приклеенным лет сорок

тому назад; и эта вуду для иголок -

монтаж меня...

А я плыву на корабле.

Ташкент как зеркало нерусского меня

имеет форму купола и арки.

А я плыву, и мне на палубе гадалки

и попки врут, что форма, в сущности, одна;

и что язык един у ящериц и рыб -

какого шуя выбирать тогда наречье,

на коем дохнуть?.. - и что форма человечья

отныне происходит из икры!..

Ташкент как зеркало... А впрочем, всё брехня.

Нет ни пространства, ни гребца в триреме.

Востока - нет, нет - Запада, и Время -

единственное Место для меня.

В нем-то и движется мой город без колес,

без лопастей - как на зеленый дух свирели.

И я - в пути, чтоб аромат сарсапарели

не прекратил струиться из его желез.

Би-би-си: Раҳмат!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ