Ғалаба байрамида “Олтин коса”ли бўлиб қолган 96 ёшли онахон ҳақида

Image caption "Олтин коса" билан чалкаштирманг!

Аслида эса... “олтин” косалар олтин эмас эди.

Аслида ёшингиз салкам 100 да бўлса, олтин косани нима ҳам қилардингиз, айниқса Ўзбекистонда...

Шунда ҳам косаларингиз олтин бўлмаса ҳам, ҳеч қурса уч-тўртта пахтагулли пиёла билан сийлашса эди онахонни!

Аммо...пластик қутиларда 10 та қайнаган сувда “пишиб” қоладиган, кимёвий моддалар билан тўйинтирилган “алламабало” тезпишар, қуритилган таом олиб келиб беришса ва бу ҳам етмагандай, “ана, кўриб қўйинглар, қарияларимизга қанақа меҳрибонмиз” қабилида мақтанчоқлик билан интернет нашрида хабар берворишса...орадан кўп ўтмай бу хабарни ҳам олиб ташлашса ва яна тасаввурга эрк берсак, ўша онахонга айланиб қолсангиз, уйдаги энг эски, эҳтимолки сопол косани олиб, шунақа “хайрия” қилганнинг каллагинасига боооооплаб туширган бўлмасдингиз?

Мен мириқиб туширардим, коса бўлмаса, ҳеч қурса лаби учган пиёла билан...

Image caption Тезпишар "Олтин коса"

Яна айтайверсам... бу “Олти коса” деган тезпишар “таом”нинг нархи 800 сўм!

Эҳтимол, “ҳа, энди эътибор муҳим-да, оғайни” дейдиганлар бордир орамизда, лекин эътиборгингдан айланай, “Кексаларни эъзозлаш” йилида, Ғалабанинг етмиш йиллигида ва яна 96 ёшга кирган онахонга ўн қути “Олти коса”!

Шунақа эътиборни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиб қўйган муаллифга ва унинг рафиқасига кўрсатсангиз нима бўларкин?

Пишириб ермикан ва ё пиёла истаб қолармикан?!

Энди бу маҳалланинг оқсоқоллари ва фаолларини тушунса бўлади...

Туман ҳокимиятига “қарияларимизни эъзозлавордик” деб ҳисобот ёзворишади, тумандагилар шаҳар, шаҳар эса теээпадагиларга!

Қарабсизки, “Олтин коса” билан бўладими ва ё бошқа... “Қарияларни эъзозлаш йили” да режани бажардик!

Маҳалланинг фаоли...эмас

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ