Ганга кўприги: "Пробка"лар ва хонадонларга кириб ўтирган сирли "йигитлар"

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида бошланиб, Юнусобод туманида тугайдиган янги кўприкни тантанали очиш учун Президент Ислом Каримов ташриф буюрар экан, бу оддий шаҳарликлар учун қийинчиликларни юзага келтирмай қолмади.

Президентнинг ташрифи одатий йўл ёпилишлар ва норасман "Ганга" деб танилган мавзедаги хонадонларга кутилмаган "меҳмонлар"нинг кириб келиши билан амалга оширилди.

Янги кўприк атрофидаги кўп қаватли бинолардан бирида яшовчи тошкентлик кишининг Би-би-сига айтишича, кун ярмида барча хонадонлар эшиги қоқилиб, уйдагиларга соат 16:00да "бир йигит уйингизга кириб ўтиради", деб айтилган.

Image caption Водители саҳифасида бугун чоп қилинган сурат

Соат 16:00да пайдо бўлган йигитлар хонадонларга биттадан кириб ўтирганлар ва уй ичидагиларга "балконга чиқмаслик"ни буюрганлар. Ўзларини эса таништирмаганлар.

Бу каби хавфсизлик чораси ким ва нима учун қилинаётгани изоҳланмаган.

Шаҳар бўйлаб йўллар ёпилар экан, катта ва кичик йўлларда "пробкалар" юзага келган. Бунга Фейсбукдаги Водители саҳифасидаги қолдирилган суратлар ва шарҳларни ўқиб амин бўлиш мумкин.

Мисол учун, Хамза Аминов исмли фойдаланувчининг рус тилида ёзиб қолдирган шарҳи қуйидагича:

"Бизнинг шарафли шаҳримизга ёввойилик сингиб кетган. Ҳукуматдагиларнинг шаҳарликларга ҳурматсизлиги ва безбетлиги. Ва бунга шаҳарликларнинг жавоби. Бу каби "супер топ гипер вачач" йўлнинг очилиши муносабати билан йўллар ёпилиши ҳақида ГАИ одамларни умуман огоҳлантирмагани ғазабингни қўзғайди... Мен Халқлар Дўстлигидан Самарқанд Дарвозагача 45 дақиқа тиқилиб қолдим. Бундан ғазабим қайнаган!"

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio