Ижтимоий минбар: Андижон қирғинида ким айбдор?

Биз Андижон воқеаларига 10 йил тўлиши арафасида Facebook ва Одноклассникидаги муштарийларимизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:

Сиз 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган воқеалардан қанчалик хабардорсиз?

Андижон қирғинида ким айбдор, деб ҳисоблайсиз?

Ўзбекистон ҳукумати воқеалар ҳақидаги бор ҳақиқатни ошкор қилган, деб ўйлайсизми?

Андижонда қурбон бўлганлар учун адолат қарор топишига ишонасизми?

Бу саволларга анчагина жавоблар ёзиб қолдирилди, аммо улардан бир ҳақиқатни илғамайсиз, ёки ҳатто аксар жавобларда ҳақиқатни топишга интилишни ҳам кўрмайсиз.

Жавоблар таҳрир қилинмади.

Nilufar Mansurova: "Ўн йил олдинги нарсани ковлаштириш бу ФИТНА!" дея шарҳ қолдирган.

Қатор шарҳловчилар Андижонда ҳукумат ўт очиб катта урушни бартараф қилганини айтишган.

Масалан, Sayfullo Mirzaakbarov шундай ёзади: "Фақат битта нарсани этишим мумкин, ушанда шундай чора курилмаганда, хозир Узбекистонам украина еки суриядан хеч фарки колмасди, утган иш утди. яна эслатиши кераги йук манимча. Бундай хунрезлик еки туполонни Хукуматга умуман кераги булмаган ушанда. Буни хаммаси ташки кучлани аралашуви билан юзага келди," - дейди, лекин қандай ташқи кучлар эканига тўхталмайди.

Sardorbek Satvaldiyev фикри ҳам ўхшаш: "уша пайтда шу ғаламисларди тухтатмаса иккинчи украина болар эди".

Rustam Azim: "Дудамиз сог умирлари узок болсин ! Ватанини пулга четигиларга сотканлани кириб юбориш лозим ва шарт!"

Aziz Saidov Андижон воқеаларида ҳукумат томонидан Акромийлар деб аталган бир гуруҳ тадбиркорларни айблайди: "Андижон воқеаларининг ташкилотчилари ва юзлаб бегуноҳнинг уволига қолганлар ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Аввалига улар яратилган имкониятдан фойдалиниб тадбиркорликни йўлга қўйдилар. Ҳукумат қўлловида ишлари анча юришди, иқтисодий имкониятлари ошди. Пуллари кўпайгач. хурмачаларига сиғмай қолдилар, энди барчага ақл ўргатадиган, мавжуд тартиб-қоидани писанда қилмайдиган бўлиб қолдилар. Халқнинг тузуни еб тузлуғига тупуришнинг оқибатини кеч тушундилар, тушундилару бироқ яна содда одамлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни мақсад қилдилар".

Одноклассникидаги саҳифамизда Фазлуна Ядгарова: "Beayb askarlarni o'ldirib qurollarni olib qamoqxonani ishg'ol qilib Shahar Prokurorini suyib o'ldirgan yaramas akromiylar aybdor", - деб ёзади.

Улуғбек Собиров эса Андижондаги ҳақиқатни топиш йўлида Ўзбекистонда қўрқув борлигига ишора қилади. "Давлатимиз у нарсаларди тв матбуотда ёритишдан куркади. Юрагида ути бор професионал журналисди узи йу", - дейди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio