Ўзбеклар кетмонга янгича вазифа юклашди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Замонавий қурулмани олинг-да, унга қадимий деҳқончилик асбобига уланг-чи, нима ҳосил бўлади?

Эй, баракалла, ўзбекона селфи таёқчаси...

Яқинда ўзбеклар селфи таёқнинг ўрнини ўзларидаги кетмон ҳам босавериши мумкинлигини кўрсатиб қўйишди.

Ушбу сиёсий карикатурани қандай талқин қилиш эса, ўзингизга ҳавола.

Аммо, қадимий деҳқончилик анъаналарини анчайин яхши сақлаб қолган халқ учун кетмон ўта рамзий маъно касб этади.

Ўзбекистондаги иқтисодий тебранишлари манзарасида "кетмон" сўзига яна янгича мазмун моҳият юклана бошланди.

Пахта Ўзбекистоннинг энг кўп экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ҳисобланади. Бироқ, иқтисод газ ва бошқа табиий заҳиралар савдосига ҳам суянади.

Украинадаги инқироз ортидан Ғарб томонидан жорий қилинган жазо чоралари Россиянинг асосий тижорий ҳамкорларидан бири Ўзбекистонга зиён етказмай қўймади.

Буларнинг барчаси ўзбек сўмининг қора бозорда қадрсизланишига етаклади.

Бунга жавобан, баъзи уддабурон ўзбеклар ўз смарт телефонларини кетмонга боғлаб олишди.

Бу билан ўзбекона асбоб турган жойда хорижда ишлаб чиқарилган ўз-ўзини суратга олувчи таёқчага ҳожат йўқлиги ҳажвий йўлда билдирилди.

Суратни интернетдаги минглаб одамлар бўлишдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Айримлар телефон кетмонга бир даста ўзбек сўми билан боғланса, яна ҳам янгичароқ кўриниш бериш мумкинлигини айтишди.

Аммо, ўзбек деҳқонининг кетмони ижтимоий тармоқларда илк бор мазмун моҳиятини ўзгартирган ҳолда қўлланилаётгани йўқ.

Президентлик сайловлари олди кетмон акс этган суратлар WhatsApp ва Odnoklassniki ижтимоий мулоқот тармоғида яшин тезлигида тарқалиб кетди.

У гал эса, асосан мустақил Ўзбекистон тарихидаги ягона Президент Ислом Каримовнинг ўрнига даъвогарлик қилганлардан бири - Ҳотамжон Кетмонов ҳажв қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ