UzWebiston: Фейсбукчилар тошкентлик оёқсиз таксистни олқишлашмоқда

Ўзбек Facebook фойдаланувчилари ижтимоий ҳимояга умид боғламасдан нон пули топиб келаётган тошкентлик таксистни олқишладилар. Куни кеча оёқсиз бир ҳайдовчининг қўлбола мосламалар ёрдамида Тошкент кўчаларида такси ҳайдаб кун кўраётган акс этган расми Facebook гуруҳларида тарқалди ва қизғин суҳбатларга сабаб бўлди.

"Водители Ташкента" ҳамда "Only in Uzbekistan" гуруҳларда чоп қилинган суръат, бир кун ичида мингдан ортиқ фойдаланувчиларга манзур бўлган. Бу албатта таҳминан 360,000 Facebook фойдаланувчилари бор мамлакат учун катта кўрсатгич.

Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳайдовчини "ҳақиқий эркак" дея олқишлашган ва унга ўз ҳурматларини билдиришган. Фаоллар ҳайдовчига соғлиқ-саломатлик ва узоқ умр тилашган. Ҳаттоки, баъзи Facebook фаоллари бу ҳайдовчини чақириб, ҳизматидан фойдаланишга ундашган.

Жумладан, "Sergey Saakyan" номли фойдаланувчи шундай деган: "Бу киши оёғи бор матиз таксистларига қараганда тартиб билан юрар экан".

"Nasiba Abdullaeva" эса ўзбек депутатларини бундай аянчли аҳволга сабабчи деб билган. "Менимча бундай суръатларни чоп қилиш одобдан эмас. Бизнинг юртимизда паст нафақа ва пенсиялар берилганидан кейин бу бечора нима қилсин? Депутатлар бу ҳақида ўйлашлари лозим. Улар катта ёшдагилар ва ногиронлар учун яхши ижтимоий дастурлар ишлаб чиқишлари керак".

"Темур Хакимов" эса ҳайдовчини тиламчилик қилмасдан оиласини шу йўсинда боқаётганини олқишлаган. "Бу кишига пияниста бўлиб қолмагани, умидсиз бўлиб ўзини йўқотмагани ва ер ости йўлакларида тиламчилик қилмагани учун раҳмат. Ўз оиласини боқиш учун у қўлидан келганини қилмоқда, бу ҳақиқий эркакнинг иши. Тоға сизга раҳмат! Сизга омад, соғлик ва узоқ умр тилайман!".

"Баракалла! Ҳамма бу қийинчиликлар даврида қўлидан келганча яшамоқда", деб қўшимча қилган "Александр Нуянзин".

Ўзбекистонда такси бозори ишсизлик юқори даражада бўлгани учун жуда оммалашган. Деярли ҳар бир ҳайдовчи йўл-йўлакай кира қилишдан бош тортмайди.

Мамлакатда иш ўринлари камлиги туфайли кўпчилик ўзбеклар Россияда ишлаб оила боқишади. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида Россиядаги ишчи фуқаролари сони бўйича биринчи ўриндадир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer