“Ёшларимизнинг кўпроқ шаҳзодаларга ўхшагиси келади...”

Ўзбек мода дизайнери Саида Амир  Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc
Image caption Ўзбек мода дизайнери Саида Амир

Ўзбекистонда мода қайси йўналишда кетаяпти?

Яқин-яқингача ҳам Ўзбекистонда GULI бренди монополияси ўрнатилган эди.

Бренд доирасига кирмаган мустақил дизайнерларга мамлакат ичида ва ташқарисида лойиҳаларини намойиш қилишга йўл қўйилмаган.

2013 йили Гулнора Каримованинг бизнес тармоғи барбод бўлганидан сўнг, маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича, Ўзбек мода оламига "сукунат чўккан".

Олдингидек дабдабали мода намойишлари ўтказилиши ҳам тўхтатилган.

Бироқ истеъдодли дизайнерлар Ўзбекистонда мавжуд ва улар ижод қилишмоқда.

Шундай дизайнерлардан бири Саида Амир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

У Тошкентдаги Беньков номидаги рассомчилик ўқув юртида таҳсил олган.

Сўнг рассомлик ва дизайн миллий институтини битириб, Лондонга йўл олган.

Англия мода дизайнерлари орасида шуҳрат қозонгани нуфузли St. Martin's Collegeда диплом ишини ёқлаган.

Ўзбек мода дизайнери Саида Амир фасонларидан намуналар

Бир неча халқаро лойиҳаларнинг ғолиби бўлиб, икки йил олдин Лондонда унинг шахсий коллекцияси тақдимоти бўлиб ўтганди.

Суҳбатда Ўзбек модаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ