Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия: Ўзбек ишчиларга фарзанд билан осонми?

Россияда нон топаётган ўзбекистонликлар сони бир неча миллион бўлиб қолар экан, Би-би-си 1 июнь - болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уларнинг фарзандлари аҳволига назар ташлайди.

Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида, Москвадаги мухбиримизга кўра, ўз фарзандини ўқитмай ишлатиш, ўз фарзандини болалар уйига топшириш ва ҳатто энди дунёга келган чақалоқларини кўчага ташлаб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда.

Россиянинг Санкт Петербург шаҳридаги бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар "Транзит" номли болалар уйида сақланаётган ўзбек болаларни бориб кўришган.

Бу муассаса раҳбари муовини Мария Богачеванинг Би-би-сига айтишича, ҳозирда олти нафар ўзбек бола бу уйда сақланаяпти, улар орасида 3 ёшга тўлмаган гўдак ҳам бор.

Уларнинг бу уйга тушиб қолиш сабаблари турлича: баъзиларини ота-онаси ташлаб кетган, улар орасидаги бир ўсмир бола эса ота-онаси уни жуда кўп ишлатаётганидан нолиб полицияга мурожаат этиши ортидан шу муассасага топширилган.

Ибрат Сафо аввало уларни бориб кўрган "Ёшлар" ташкилоти аъзоси Абдураҳим Хожиев, сўнгра Москвада фаолият юритувчи журналист Соҳиба Ҳайитбоева билан суҳбатлашди.

Суратларни лутфан "Ёшлар" ташкилоти тақдим этди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio