#Uzbekistan: 'Аквапаркдаги нархдан дод!'

Image caption "Мен бу нархга Чорвоққа бораман, яна кабобга ҳам пулим қолади"

Ўзбекистонда кунлар исиб кетаркан, тошкентликлар ҳам ўзларига қулай, шинам ва покиза бўлган ҳовузларни қидириб қолишган.

Пойтахтликларнинг айтишларича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида бир нечта замонавий Оврўпо андозаларига жавоб берадиган аква боғлари мавжуд.

"Борсанг киши қувонади, яхши ҳордиқ учун барча шароитлар мавжуд", дейишади улар.

Айниқса, шаҳарликлар орасида машҳур саналган "Ташкент Лэнд-Аква боғи"...

Аммо шу кунларда Аква Боғ маъмурияти томонидан ўрнатилган кириш нархлари пойтахтликларни, таъбир жоиз бўлса, "шок ҳолати"га тушириб қўйган.

Фейcбук ижтимоий тармоғидаги "Общественний контроль" гуруҳига фойдаланувчи Timur Abdullaev нархлардан олган ҳиссиётларини битаркан: "Аква Боғ эсини ебди, кириш 56000 сўм", дея мавзу бошлаган.

Гуруҳ қатнашчилари ҳам бундай янгиликдан ҳайратда қолишган:

Александр Ким: "Тавба, бундан кўра Тошкент денгизига бораман"

Светлана Халматова: "Шундай ҳам нарх қўйиладими? Бу савол ҳурматли ҳокимимизга қаратилган. Цензура талабларига жавоб берадиган сўзларим қолмади!"

Гурух қатнашувчиси Elena Kozlova: "Эсларини еб қўйишибди-ку, нархни икки баравар ошириб" деган ва "бу ҳам доллар курсидан келиб чиқан нарх" дея шарҳ қолдирган.

Унга жавобан Nikolay Ovsyanik: "Йўқ, сувни Туркиядан олиб келишган...." дея ҳазил қилган.

Timur Abdullaev "Хлорни долларга олишса керак )".

"Обшественний Контроль" гуруҳ модераторлари ушбу мавзуга мос бўлган ҳажвия расм яратиб, баҳсни давом эттирганлар.

Расмда Тошкент шаҳридан оқиб ўтадигон Анҳор канали тарози палласида 0,0 сўм, Аква Боғ эса 56000 сўм қилиб кўрсатилган.

Серж Каракишьян: "Телба бўлиб қолишибти! Мен бу нархга Чорвоққа бораман, яна кабобга ҳам пулим қолади".

Мукаддас Раджапова: "Ана холос! Бундай нархларни қаердан олишаркин? Қиммат эмасми жудаям?".

Nurbek Sharipbaev: "Кун қизиди, мен анҳорга кеттим:)))".

Oybek Kuchkarov: "Эсларини бутунлай еб қўйишипти-ку".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio