'БМТ Бош котиби ўзбек раҳбарияти билан мажбурий меҳнат масаласини кўтариши керак'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Тожикистон пойтахти Душанбеда "Ҳаёт учун сув" номи остида халқаро анжуман ўз ишини бошлади.

Унда Покистон бош вазири Навоз Шариф, Афғонистон ижроий раиси Абдулло Абдулло, минтақа давлатларидан олий мақомли вакиллар, шунингдек, БМТ бош котиби Пан Ги Мун иштирок этиб, минтақавий сув муаммоларини муҳокама этмоқдалар.

Ушбу анжумандан сўнг эса БМТ Бош котибининг минтақа давлатларига, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам сафари режаланган.

Унинг сафари арафасида 40 қа яқин халқаро ташкилотлар имзо чеккан мактуб йўлланган ва унда Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашуви вақтида эътибор қаратилиши лозим, дея кўрилган муаммолар тилга олинган.

Мактубга имзо чекканлардан бири, "Ўзбек Олмония инсон ҳуқуқлари форуми"дан Умида Ниёзованинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, жаноб Пандан Ўзбекистон раҳбаритяи билан учрашувлари чоғида икки масалани кўтариши сўралган.

Биринчидан Ўзбекистон пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш муаммоси ва қамоқдаги инсон ҳуқуқлари фаоллари тақдири.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio