#Uzbekistan: 'Хайр ўзбек футболи, хайр!..'

Фото муаллифлик ҳуқуқи UFF

Миржалол Қосимовнинг истеъфоси ва ўрнига Самвел Бабаяннинг миллий терма жамоа Бош мураббийси этиб тайинланиши ўзбекистонлик ишқибозлар орасида қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқлардаги бир қатор спортга оид гуруҳлар Қосимов истеъфоси тўғрисидаги хабарни бирин-кетин ўз саҳифаларида жойлаштиришди.

Гуруҳ фойдаланувчилари ўз изоҳларида бу янгиликдан хурсандчиликларини яширмаганлар.

Аммо байрам узоққа чўзилмади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай тарқаган бошқа бир хабар ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирди.

Ўзбекистон Футбол Федерация яна бир бор ишқибозларнинг нишонига айланди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи UFF
Image caption Ишқибозлар Қосимовнинг кетишини олқишлашган

Бунга сабаб миллий терма жамоага Самвел Бабаяннинг бош мураббий этиб тайинлангани бўлди:

"Қандай қилиб миллий жамоамизни атиги 2 йиллик мурабийлик стажига эга бўлган инсонга ишониб топшириш мумкин?"

Аксарият янги бош мураббийдан норозилигини изҳор қиларкан, Бабаяннинг тарафини олган ва Ўзбекистонда ундан бошқа муносиб номзод йўқ эканлигини айтганлар ҳам бўлди:

Jamol: фикримни қисқача баён қиламан. Эски ҳаммом эски уфф...(УФФ-Ўзбекистон Футбол Федерацияси назарда тутилган-таҳр)

BARSSEELONAA: Эсиз... Бабаянда на тактика бор, на режа бор..

PECATNIKI: Қосимовни кетганини эшитиб хурсанд бўлувдим, энди бунисини эшитиб тўғриси, хавотирга тушяпман. Термани яхши томонга ўзгартира оладимикан...

BEGEMOT: Четдан тренер келмас экан, Бабаян муносиб номзод!

BULUT: Бу кунингдан баттар бўл, ўзбегим футболи...

ASPIRIN: Бабаян жуда айёр инсон, термани қабул қилибдими, бир нимани ўйлаган...

SLENNIK: Ҳакка кетди, қарға қўнди...

Championat.asia Фэйсбук саҳифасида қолдирилган изоҳлардан:

Sarvar Muhammad: Наҳотки чет элдан ўртамиёна мураббий олиб келишга қурбимиз етмаса??? А.Усмонов, Капеллога 300 миллион рубл бериш ўрнига, УФФга битта тренер совға қилса бўларди...

Farruh Ermatov: Баттар бўпти, физрук кетиб, завхоз кепти.

Sardor Mamarasulov: Миржалолни кетгани яхши иш бўлибди-ю, аммо Бабаянни келгани яхши иш бўлмабди.

Bahodir Tuymuradov: Ўзбекистон футболи билан хайрлашсак бўлади!

Aziz Salihodjaev: Зўр бўлибди! Темир интизом булади энди МТЖда!

Semizkent Alper : Энди футбол кўрмай тинчгина юрамиз. Хайр Ўзбек футболи!.

Rasul Rozeev: Коррупция бутун ФИФАда юрибди-ю УФФ да юрмасинми...

Новости Узбекистана гуруҳи:

Nka Lia: Таъзиямни қабул қилинг.

Ali Bek: Зомби қутидан [телевизор назарда тутилган бўлса керак] Қосимовни оқлашди, соғлиғи жойида эмас экан, шунга кетипти…)))

BBCUZBEK Facebook саҳифаси:

BBCUZBEK нинг Facebook саҳифасида қолдирилган муносабатлар :

Abit Rajabov Миржалол узбек футболини байрогини юкорига кутарган буюк футболчи,афсус мтж да муррабийлик у кадар юксак булмади,кейинги ишларида оллохдан мадад сураган холда омад тилаймиз.Барча хизмат учун рахмат!

Nodira Ismailova Бу ерда факат тренер айбдор эмас! жони кутилибти уша футбол командадан. Нечи йилдан буйон шу масала хит килди узи.

Бахтиер Машарипов Может М. Косимов хороший был футболистом(4+), но тренер так себе.

Xasan Jonzoqov Abramov faqat Abramov!

Abit Rajabov МТЖга юкори савияда ишлаган мураббий керакдир аммо терма жамоага номзод уйинчилар савияси шу булса Гвардиола хам хеч нарсага эришолмайди.

Davron Abdurahmanov Бизниг футболчиларда юрагида ути йук,сабаб шунча тренерларнинг мехнатини ховога учурармиди шундок яхши тренерларни олиб курдик нимага ха деб тренер тренерларда айб йук футболчиларда айб уйинга узини реклама килищга тушади нимага керак, терма жамоани эринмай янгитдан саралаш керак камбагал болсаям вилояьлардан фалончи бойниг боларидан яхши ойнайди футбол майдонида яки тренерлар уйнидими я

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айни мавзуда ўзига хос мемлар ҳам яратишган:

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio