Чагаев Пианетага қарши жанг қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Руслан Чагаев ўз ғалабасига ишонади

WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик номдор боксчи Руслан Чагаев ўзининг рақиби олмониялик Франческо Пианета билан Олмониянинг Магдебурга шаҳрида матбуот йиғини ўтказишди.

Уларнинг 11 июл куни бир-бирига қарши рингга чиқишлари кутилмоқда.

Бу жанг аввалига 25 апрел куни Гамбург шаҳрида ўтказилишга белгилан эди, лекин кейинчалик қолдирилди.

Руслан Чагаевнинг аввалроқ Би-би-сига айтишича у мазкур жангга ўзининг мураббийси Артур Григорян бошчилиги остида тайёрланмоқда ва Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров бошчилигидаги "Аҳмат Ҳожи Қодиров" клубининг шаънини ёқлайди.

Ундан олдин эса, Руслан ўн йилча Германиянинг Universum Box-Promotion клуби промоутерлиги остида рингга тушиб келган.

Руслан Чагаевнинг профессионал боксда ўтказган жаъми жанглари сони ҳозир 36 тага етган. Шундан 33 тасида ғолиб чиққан, иккитасида мағлуб бўлган ва биттасида дуранг натижа қайд этган.

Чагаевнинг рақиби "Италиялик ас" лақаби остидаги Франческо Пианета Русландан 8 см баландроқ. У 33 жангдан 31 да ғолиб чиққан, битта жангда дуррангга эришган, бирида мағлуб бўлган.

Унинг мағлубияти Владимир Кличкога қаршидир.

Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритгач, Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида собиқ рақиби, WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида суперчемпион бўлган украиналик таниқли боксчи Владимир Кличко билан жанг ўтказиш режасида эканини ҳам айтганди.

Руслан яна рингга тушишни ният қилаётган украиналик номдор боксчи жорий пайтда профессионал бокснинг WBO, WBA ва IBF таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони ҳам ҳисобланади.

Бироқ Руслан Чагаевнинг Би-би-сига аввалроқ айтишича, агарда у Пианетани мағлуб этса, кейинги жангни у Лукас Браун билан ўтказиши шарт.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio