Санкт-Петербург: Ўзбекистон фуқароси қотилликда гумон қилинмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи UNIAN

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси қотилликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Россия Тергов қўмитасининг хабар беришича, ўзбекистонлик А. О. (гумондорнинг исм-шарифи қисқартирилган ҳолда берилмоқда-таҳр) га нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-моддаси (қотиллик) бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг фаразича, шу йилнинг 29 июн куни икки киши гумондорнинг акаси ишлайдиган Светлановский шоҳ кўчасидаги ёнилғи қуйиш шаҳобчасига келган.

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бўлган зиёратчиларнинг аввалроқ келиб чиққан ишлаб чиқаришдаги келишмовчилик юзасидан келганликлари айтилади.

Юзага келган муштлашувда Ўзбекистон фуқароси уларни бир неча жойидан пичоқ билан яралаган.

Жабрланувчилардан бири ҳодиса жойида вафот этган, иккинчиси шифохонага ётқизилган.

Тергов қўмитасига кўра, ҳозирда Ўзбекистон фуқароси ушланган ва унга нисбатан ҳибсга олиш ва айблов эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio