Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек банкларига ким ишонади?

1 июл куни Ўзбекистон миллий валютаси сўм муомалага киритилганига 21 йил тўлди.

1994 йил сўм-купондан сўмга ўтилди ва муомалага 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўмлик қоғоз пуллар, 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик тангалар муомалага чиқарилди.

Орадан бир неча йил ўтиб 200, 500, 1000 ва 5000 лик банкноталарни чиқаришга тўғри келди.

Бугунга келиб "қора бозор"да 1 АҚШ долларининг қиймати 4400 сўм билан 4600 сўм атрофида бўлиб турипти.

Ўзбекистон Марказий Банки валюта курсини 2555 сўм 60 тийин этиб белгилаган.

Бироқ мамлакатдаги 25 та тижорат банки 1 долларни 2555 сўмга харид қилиб олиш ёки сотиш мажбуриятини зиммаларига олмайдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Ўзбек банклари банк деган муассаса зиммасига юклатилган вазифаларнинг анчасини бажаришга қодир эмас, бунга мамлакатда жорий қилинган иқтисодий-молиявий сиёсат ҳам сабабчи.

Ўзбекистонда бугун на капиталистик, на социалистик ва на-да феодал тузумга хос иқтисодиёт жорий қилинган.

Сенга ишхонанг маош тўлаши мумкин ва ойлик маошинг карточкага тушиши, бироқ сен ўзинг бу маблағингдан фойдалана олмаслигинг мумкин.

Бундай шароитда Ўзбек банклари қандай иш юритаяптилар?

Ушбу саволни Би-би-си тошкентлик иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновга берди.