Руслан Чагаев чемпионлигини сақлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Чагаев Пианетани биринчи раунддаёқ нокаутга юборди

Чагаев билан Пианета жанги Олмониянинг Магдебург шаҳрида бўлиб ўтди.

Биринчи раунддаёқ Руслан Чагаев Франческо Пианетани аввалига нокдаунга, кейин эса раунд сўнгига 14 сония қолганида нокаутга юбориб, бу жангда ғолиб чиқди.

У WBA нинг мунтазам чемпиони камарини сақлаб қолди.

Энди у мажбурий равишда америкалик Фрес Окуендо билан тўрт ой ичида рингга тушиши керак.

Бу жангнинг ғолиби эса австралиялик Лукас Браун билан рингга тушиши лозим.

Чагаев билан Пианеттанинг жанги мадҳиялардан бошланди. Чагаев ҳозирги кунда Чеченистоннинг «Аҳмат Қодиров» клуби шарафини ҳимоя қилса-да, Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Жанг бошиданоқ Чагаев ҳужумга ўтиб, Пианетани ринг бурчагига сиқиштира бошлади.

Биринчи ҳужумдаёқ у Пианетанинг бошига уриб нокдаунга юборди.

Пианета ўзига келишга ҳаракат қилиб, Чагаевни масофада ушлаб турмоқчи бўлди.

Бироқ илдамлаган Чагаев яна бир ҳужумда икки зарба билан Пианетани нокаутга юборди.

Энди Чагаевнинг ғалабалари сони 37 жангдан 34 га етди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio