Ўзбекистонга хорижликларни нималар жалб қилади?

Баъзи Интернет нашрлари "Ўзбектуризм" миллий компанияси томонидан бир мунча муддат аввал эълон қилинган мамлакатга ташриф буюраётган хорижликлар сони ҳақидаги статистик маълумотлар борасида хабар тарқатишган.

Умумиятла айтадиган бўлсак, бу йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келган хорижликлар сони бир мунча ошган, лекин улар орасида асосан яқинларини кўриш учун келганлар нисбати кўпчиликни ташкил қилади.

Кўзга ташланадиган яна бир статистик рақам - тижорат мақсади билан келган хорижликларнинг сони йил бошида деярли 20 фоизга тушиб кетгани.

Бу маълумот кейинчалик "Ўзбектуризм" вебсаҳифасидан олиб ташланган.

Агарда бу рақамлар амалдаги ҳақиқатга тўғри келса нимадан далолат беради ва қандай талқин қилиш мумкин?

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг айтишича, Ўзбекистоннинг хорижий сайёҳларни жалб этиш потенциали катта бўлгани билан мамлакатнинг халқаро саҳнадаги имижи ёмонлиги ва иқтсиод соҳасидаги ислоҳотларнинг йўқлиги, шунингдек, сармоя муҳитининг жозибадор эмаслиги хорижликларнинг мамлакатга келишлари йўлидаги асосий тўсиқлардандир.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio