Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Таниқли ўзбек кинорежиссёри Алишер Ҳамдамов вафот этди

Таниқли кинорежиссёр Алишер Ҳамдамов 73 ёшида оламдан ўтган.

Алишер Ҳамдамов 1942 йили Андижон вилоятида туғилган.

У "Оқ бўталоқ", "Анор", "Лайлак ҳақида эртак", "Қасоскорнинг олтин боши", "Степан Гусляковнинг ҳарами” қисқа ва тўла метражли фильмларнинг рассом ва режиссёр сифатида ижодкори бўлган.

Алишер Ҳамдамов ўз фуқаролик мавқесини дадил ифода этган зиёлилардан бири сифатида танилган.

У бугунги Ўзбекистондаги ижодий эркинлик, мамлакат раҳбариятининг ички ва ташқи сиёсатига доир фикр-мулоҳазаларини "Шут me" деб номланган онлайн-лойиҳада билдирган.

Охирги пайтда у Москвада ижодий иш билан машғул бўлган.

Марҳум кинорежиссёр билан қатор ижодий лойиҳаларда иштирок этган ўзбекистонлик таниқли фототасвирчи Умида Аҳмедова айтишича, Алишер Ҳамдамов ижодий ғояларининг анчаси рўёбга чиқмай қолди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio