Ўзбекистонда бу йил шакар нархлари кўтарилмади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

Жорий ёз Ўзбекистон шакар таъминотида муаммоларга дуч келгани йўқ ва нархлар ҳам осмонга сапчиш кузатилмади.

Мазкур ҳолат кунига 1, 000 тонна шакар ишлаб чиқараётган янги саноат иншооти фаолияти билан боғланади.

Сабаблардан яна бири, кузатувчиларга кўра, мевалар нархининг баландлиги боис қиш учун мураббо ғамлаш мавсуми у қадар қизимагани ҳамдир.

Uz24.uz интернет нашри 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 50 фоизга ортгани ҳақида хабар берди.

"Гўшт консервалари - 3,2 мартага, шакар - 1,5 мартага, узоқ сақланмайдиган нон маҳсулотлари - 21,2 фоизга, сариёғ - 17,7 фоизга ва нон (биринчи навли ундан тайёрланган буғдой нони) - 11,6 фоизга ортди...", дейилади Давлат статистик қўмитаси ҳисоботидага таянилган хабарда.

Давлат статистик қўмитаси ҳисоботида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш ва турларини кенгайтириш бўйича амалга оширилган чоралар озиқ-овқат саноати ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишига олиб келгани қайд қилинганди.

2014 йилнинг октябрида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида кунига 1,000 тонна шакар ишлаб чиқарувчи янги иншоот ишга туширилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон шимоли-шарқида "Хоразм-шакар" ОҲЖ (Хоразм шакар заводи) ҳам 1998 йилдан бери фаолият қилади.

Мазкур завод кунига 3,000 тонна қанд лавлагини қайта ишлаш имкониятига эга.

2014 йилги шовқин

Ўзбекистонда шакарга талаб мураббо мавсумида ошади. Ўтган йил нархлар икки бараварга кўтарилганди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси шакар бозорида юзага келган шов-шув ортидан шакар маҳсулоти савдоси учун максимал нархи белгилаб қўйганди.

Қўмита Ўзбекистонда шакар савдоси билан боғлиқ сунъий тақчиллик келиб чиқишига оддий чайқовчилик, олибсотарлик сабаб бўлгани ҳақида айтганди.

Шакар нархлари 2014 йил онлайн матбуоти ва ижтимоий тармоқлардаги энг долзарб мавзуга ҳам айланганди.

Ижтимоий тармоқлар шакар олиш учун пайдо бўлган узундан-узоқ навбатлар акс этган суратларни чоп қилишган бир пайтда маҳаллий вебсаҳифалар нархлар кўтарилиши ортидаги сабаблар борасида мақолалар чоп қилишди.

Ўшанда вебсайтлардан бири Ўзбекистондаги шакар нархлари АҚШдагидан икки баравар баландга чиққани ҳақида ёзганди.

Бу йил мевага етганлар бор, етмаганлар бор...

Ўтган март ойи ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида мева дарахтларини совуқ урган.

Бу эса, табиий равишда мевалар нархларининг кўтарилишига олиб келган. Кўплар бу йил мева сотиб олишга қурблари етмаётганини айтишади.

Матбуот хабарларида мева нархлари ўтган йилгига қараганда 6-8 баробар юқори экани ҳақида гапирилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ