Қалбаки тўловлардан одамлар норози

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Тошкент шаҳар Олмазор тумани маҳаллаларидан бири яшовчисининг Би-Би-Си Ўзбек хизмати билан суҳбатда айтишича, расмийлар турли коммунал тўловлар, хусусан табиий газ учун қалбаки йўллар билан қарздорлик ёзиб қўйишлари ҳоллари рўй бермоқда.

Унга кўра, қанча газ фойдаланилганлигини ўлчаш мосламаларини атайлаб ўзгартириш, тўлов қоғозларини яшириш йўллари билан мижозларга мавжуд бўлмаган қарзлар ёзиб берилмоқда.

Унинг айтишича, бу ҳолат бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Бу йиллар мобайнида туман Газ корхонаси қатор раҳбарлари қаллобликларда айбланиб, жазога тортилган бўлсалар ҳам вазият ўзгармаяпти.

Суҳбатдошимизнинг ўзига икки маротаба газ учун қарзи борлигини асоссиз равишда қайд қилишга уринганлар. Бир гал ўлчовчи мосламанинг "қулфи" бузилганлиги даъво қилинган, бошқа гал тўлов қоғозини яширишга уринганлар.

Унинг айтишича, биргина шу маҳаллада газ учун "қарздор этилганлар" сони 300 га яқиндир.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Олмазор тумани Газ корхонаси билан боғланишга ҳаракат қилди.

Аммо уринишлар бесамар бўлди.

Лекин Олмазор Туман газ корхонаси мутасаддилари бу борада изоҳ бериш истагида бўлсалар, биз билан боғланишлари мумкин.

Электрон почтамиз.bbcuzbeklondon@googlemail.com

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio