"Пушкиндан кейин метро бекати номини ҳам ўзгартиришар?!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи gazeta.uz

Ўзбекистонликлар Тошкент шаҳридаги Пушкин ҳайкали бошқа жойга кўчирилишига турлича муносабат билдирмоқдалар.

Facebookдаги аксар фойдаланувчилар ушбу ташаббусни ёқлашган, чунки Пушкин ҳайкали шаҳар марказидаги хиёбонлардан бирининг олдига кўчирилаётгани хабар қилинган.

"Потребитель.Уз" гуруҳида "энди Пушкин йўқ" деб қолдирилган сурат остида бир қанча фикрлар билдирилган. "Tanya Romanova" шундай изоҳ қолдирган: "Александр Сергеевичга шаҳарда қаерда туришининг фарқи йўқ, муҳими, болаларимиз ва катталаримиз унинг буюк ижодини эсдан чиқармасалар бўлгани".

Ушбу гуруҳдаги кўпчилик ўзларини босишга чақириб, ҳайкални шаҳар марказидаги бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабар беришган.

"Новости Узбекистана" гуруҳида "Den Dovlatov" Пушкин ҳайкали таъмирланиб, Тошкент марказидаги "Пушкин замонаси" деб номланмиш сайилгоҳга кўчирилиши ҳақида хабар берган ва лойиҳа суратини эълон қилган.

Ҳайкал кўчирилишига ўз муносабатини билдириб, "Denis Antonov" шундай ёзади: "Агар шундай бўлса, майли. Тўғрисини айтганда, ҳайкал ҳозир тўғри келмаган жойда турибди ва у ерга кириб бориш жуда ноқулай. Ваъдаларга ишонишдан бошқа чорамиз йўқ".

Баъзилар эса лойиҳани амалга оширишда ва ҳайкални кўчириш ишлари давомида дарахтларни кесмасликка чақиришган.

"Albina Sadykova" шундай ёзади: "Гўзал лойиҳа… Фақат, бизнинг минтақа иқлимини ҳисобга олган ҳолда кўп экин қилишни назарда тутиш керак... Дарахтларни кесманг... Дарахтлар сизларнинг композициянгизга яхши уйғунлик беради…"

Умуман олганда, гуруҳда ўзининг ижобий муносабатини билдирган аъзолар кўп. Жумладан "Лариса Кузнецова" шуни қўшимча қилган: "Баракалла, мана энди ёшларга учрашиш учун жой топилади, у ерда қаҳвахона ва кутубхона бўлади, улар Пушкин ким бўлгани ҳақида маълумотга эга бўлишади".

Кўпчилик фойдаланувчилар ҳайкални кўчириш ташаббуси Рус Миллий Маданият маркази томонидан кўтарилганига шубҳа билдирганлар. Фаоллар орасида Бобур сайилгоҳи атрофида истиқомат қилишини айтиб ўтган "Aziz Adhamovich" ҳайкал ўрнатилишига тайёргарликлар авжида эканини хабарини берган. "Dilmurod Abduqodirov" ҳазиломус изоҳ қолдирган: "Бобур билан Пушкин баҳру байт айтишиб ўтиришарканда".

"Пушкинга бало борми, ўзимизда шоирлар тиқилиб ётибди," деб ёзган "Otabek Olimhon" исмли фойдаланувчини гуруҳда танқид остига олишган. Унга жавобан "Dilshod Kamolov" шундай деган: "Отабек Олимхон, ҳар хил нарсани ёзишдан олдин, меҳнат қилиб Google қидирувини ишлатиб, Пушкин ким эканлиги ва у қандай сўз устаси бўлгани ва шундай бўлиб қолишини билиб олинг". "Mamur Ibragimov" шуни қўшимча қилган: "Отабек! Одатда ўзбеклар ақлли, ўйлаб ва шошмасдан бирор бир нарсани сўзлашган. Бутун бир дунё таниб, ўз обрўсига эга бўлган А. Пушкин деган шоир нега энди Тошкентдай улуғ шаҳарда ўз мартабасига лойиқ меъморига лойиқ деб ўйламайсиз. Афсус! Ўйлайманки, бу сўзларни ўйламай жаҳл устида ёзгандурсиз. Сабр бардошли бўлинг, ақл билан иш юритинг".

Пушкиннинг ҳайкали кўчирилиши ҳақидаги хабарга ўз фикрларини билдирган фаоллар "Общественный контроль УЗ24" гуруҳида ушбу изоҳларни қолдирганлар:

"Juliya Dronina": "Ҳайкални кўчиришгандан кейин, метро бекати номини ҳам ўзгартиришар?!" "Гольцова Юлия": "Мана Пушкиннинг ҳам ҳайкалига етиб келишди…"

Бу гуруҳда ҳайкалнинг кўчирилиши Рус Миллий Маданият маркази илтимосига асосан қилинаётгани айтилган. Бунга ишонмаган Facebook фойдаланувчилари қуйидагиларни қўшимча қилишган.

"Gryznova Elena": "Аввалига хайкални кўчиришга қарор қилишган, энди эса ташаббус Рус маркази тамонидан кўтарилганлигини ўйлаб топишган." "Призрачный Гонщик": "Ол-аа, илтимосга биноанмуш-а".

Кўп фойдаланувчилар хайкал жойлашадиган янги жойни маъқул кўришмоқда:

"Evgeny Bukharev": "Ўйлашимча, янги жой анча яхши, энди ҳаммаси у ерда қандай ободонлаштириш ишлари олиб борилишига боғлиқ". "Yulia Kleymenova": "Жуда яхши янги жой ва лойиҳа бўйича ҳаммаси жуда гўзал бўлади!". "Masha Sungurova": "Эски жойда ҳамма томондан йўл ҳаракати кучли бўлгани учун, ҳайкал олдига келиш қийин эди".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ