"Ижтимоий минбар": Амалдорда бой бўлиш имконияти кўпроқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи n
Image caption Жаноб Песков бу соатни рафиқаси туҳфа қилганини айтди.

Бизнинг "Ижтимоий минбар" рукнимизга муҳокама мавзуси сифатида мавзу олишимизга матбуотда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қўл соати фотосуратлари тарқалгани туртки берди.

Жаноб Песковнинг қўлида никоҳ тўйида нархи ярми миллион доллардан ортиқ соат бўлганлиги кўплаб баҳс ва саволларни келтириб чиқарди.

Жаноб Песков бу соатни рафиқаси туҳфа қилганини айтди.

У соатнинг келиб чиқишини қандай тушунтирганига қарамасдан, "шоҳона" ҳаёт тарзи туфайли одамларнинг наздига ва танқидига учраётган илк расмий эмас.

Ўтган ой Нигерия президенти рафиқаси расмий маросимда 30 минг долларлик жавоҳир тақинчоқ тақиб, қатнашгани туфайли танқидга учради.

Ўзини халифа дея эълон қилган Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ҳам қўлида қимматбаҳо соат бўлгани кўпчилик назарига тушган, Бағдодийни "иккиюзламачилик"да айблашди.

Ўзбекистонда ҳам мамлакатнинг энг бой кишилари айнан давлат расмийлари эканлиги айтилади. Уларнинг маошлари қанча ва банк ҳисобларида қанча маблағлари борлиги ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Лекин турли манбаларда уларнинг бойликлари миллионлаб, балки-да миллиардлаб долларни ташкил этади, дейилган ҳоллар ҳам бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Биз муштарийларимизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилган эдик:

Сизнингча оддий фуқаронинг тўлаётган солиқларидан маош олиб ишловчи давлат расмийсининг айни пайтда иқтисодий олигарх бўлиб, шоҳона ҳаёт кечиришига ҳаққи борми? Қайси ҳолатларда ва не қадар бунга изн берилиши керак деб ўйлайсиз?

Одноклассники ижтимоий тармоғидаги ўзига Стрелец деб ном қўйган фойдаланувчи шундай фикр билдиради:

Амалдорни бой бўлишга ҳақи йўқдир, лекин имконияти бор, бундай имкониятдан фойдаланмайдиган авлиёсифатлар мингдан битта чиқади.

Умиджон Бобоқулов Стрелецга эътироз билдирган:

Nima farqi bor, boyni ishi tanish-bilish bilan bitadi, kambag'alni esa qoniniyam so'uradi, puliniyam so'radi.

Стрелецнинг эса бунга жавоби қуйидагича:

Масалан сиз бирор вазирликда маъсул лавозимда ишласангиз бой бўлиш имкониятидан фойдаланармидингиз ё фақат маошга кун кўрармидиз? Менимча имкониятдан фойдаланардингиз. Маъсул лавозимли киши бой бўлиши учун фақат пора олиш шарт эмас, уларда бирор бизнес ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти, бирор кўчмас мулкка осонроқ эга бўлиш имконияти, ва ҳоказо имкониятлар кўпроқ.

Баҳс яна қизиб Умджон Бобоқулов ёзади:

Uwala korrupsiyani orqasidan boyiyotganlarini kim inkor qiladi? Oddiy xalq qiynalib peshona teri bilan topadigan narsani ular bir zumda oladi. OGZI QIYSHIQ BOLSAYAM BOYNI BO'LASI GAPIRSIN, degan shudirda.

Стрелец эса шундай жавоб берган:

Сиз масалани нотўғри талқин қиляпсиз, сарлавҳани ўқинг, "давлат расмийси иктисодий олигарх бўла оладими" деб сўраляпти. Мен шу саволга жавоб бердим. Сиз айтган гаплар эса бошқа масала, бою-амалдорларни тоифалаш бўляпти. Бу масалада сизни фикрингизга қўшиламан, лекин давлат расмийси олигарх, яъни бой бўла олади деб жавоб бераяпман.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio