Ўзбек айбланувчи Обамани ўлдиришни истаганини тан олди

Image caption Айбланувчининг суд залидан матбуотга тарқатилган сурати

Нью-Йоркнинг Бруклин туманида яшаб келган 25 ёшли Абдурасул Ҳасанович Жўрабоев Исломий Давлат жангари гуруҳига моддий ёрдам бериш йўлида тил бириктирганини ўз бўйнига олди.

Бу ҳақида АҚШ Адлия вазирлиги веб саҳифасида баёнот тарқатилди.

АҚШ судида янграган айбловларга кўра, 2014 йил августида Жўрабоев ўзбек тилидаги веб сайтда ИД номидан Президент Обамани ўлдириб шаҳид бўлишини ёзган.

Федерал агентлар томонидан сўроқ қилинганида у ИДнинг мафкурасига ишониши, хусусан Ироқ ва Сурияда Исломий халифатнинг куч билан ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини айтган.

Шунингдек, у агар сафар қила олмаса, ИД буйруғи билан АҚШ ҳудудида шаҳид бўлиши, хусусан Президент Обамани ўлдириши ёки Коуни Айландга бомба жойлаштиришини мўлжаллаганини билдирган.

Адлия вазирлигига кўра, бир неча ой давомида Жўрабоев ва унинг шериги ИД сафида жанг қилиш учун Сурияга кетиш режаларини муҳокама қилганлар. Жўрабоев 2015 йил мартида Нью-Йоркдан Истанбулга учиш учун чипта сотиб олган.

Жўрабоев Нью-Йоркнинг Истерн туманида ўтган судда ўз айбига иқрор бўлди. У 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio